

Қаршида "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"ни меҳмон қилса, "Пахтакор" Жиззахга сафар уюштиради. Ҳар икки учрашув ҳам қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Биз эса мазкур ўйинлар олдидан айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.
- "Пахтакор" 2019 йилдан буён Жиззахдан ортга ғалабасиз қайтмоқда.
2020. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:0
2021. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:0
2022. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 2:2
Бу оралиқда жамоани Питер Хюистра, Славче Войнески ва Максим Шацких бошқаришга улгурди.
- "Пахтакор" бу йил меҳмонда энг кўп очко қўлга киритган жамоа ҳисобланади ва бу форматда ҳам жамоа етакчиликни қўлга олган. Натижалар: 7 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар нисбати 16-8, 22 очко. Рақиб майдонидаги ягона мағлубият 2-турда "Нефтчи"дан қабул қилиб олинган.
- Иван Бошкович мураббий сифатида "Пахтакор"га қарши 3 маротаба жамоасини майдонга бошлаб тушган ва 3тасида ҳам мағлубиятга учраган. Демак черногориялик мураббий ишлаган жамоаларида "шерлар"ни таслим қила олгани йўқ.
- "Бунёдкор" 2018 йилдан буён Қаршида ғалаба қозона олмаяпти. Бу борада Миржалол Қосимов "Насаф"ни сафарда ютган сўнгги "қалдирғоч" бўлиб турибди.
2019. "Насаф" - "Бунёдкор" 3:1
2020. "Насаф" - "Бунёдкор" 2:2
2021. "Насаф" - "Бунёдкор" 5:0
2022. "Насаф" - "Бунёдкор" 1:1
- Пойтахт клуби "Насаф" билан ўйинлардаги сўнгги ғалабасини 2021 йил ўз майдонида Шуҳрат Мақсудов мураббийлигида нишонлаган (2:0).
- "Насаф" ўз майдонида 8та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти. "Андижон" "аждарлар"ни сафарда таслим қила олган ягона жамоа бўлиб турибди.
- Раҳимбек Каримов бу йил "Бунёдкор" - "Насаф" ўртасидаги 2-ўйинда ҳам ишлайди. Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида у бош ҳакам сифатида учрашувни бошқарган бўлса, 24 сентябрь куни бўладиган ўйинда ВАРда ишлайди.



