UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  1 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  3 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  2 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  14 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8

Буни шундай қолдириб бўлмайди! Янгиликлар

Буни шундай қолдириб бўлмайди!

Про лига сўнгги туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" баҳсидан кейин стадионда рўй берган воқеа шунчаки даҳшатнинг ўзгинаси бўлди.

Учрашув "Турон" жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди ва шу тариқа яйпанликлар Суперлига йўлланмасини қўлга киритишди. Энг жирканч ҳолат ўйиндан кейин бошланди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев финал ҳуштагини чалиши биланоқ "Нефтчи" футболчилари уни ўраб олишди. 

Бу ҳам камлик қилгандек мухлислар майдонга тушиб кетишди. Шундан сўнг ур-теп бошланди. Ҳозир барча ижтимоий тармоқларда мухлислар ва "Нефтчи" жамоаси аъзоларининг ҳакамларни ўраб олгани-ю, футболчилардан бирининг каратэ услубида бош ҳакамни боплаб тепган видеоси айланиб юрибди. 

Бу уят! Шарманда! Ваҳоланки, ҳакам ўйинни ёмон бошқармади. "Турон" ҳақли ғалаба қозонди. "Нефтчи" эса бугунги ўйини билан уч очкога лойиқ эмасди. Юта олмаганига чидай олмасдан аламни ҳакамлардан олиш қайси китобда ёзилган? "Нефтчи" шу орқали нопрофессионал клуб эканлигини кўрсатди. Бу жамоага Суперлигада жой йўқ. Унинг жойи Пролигада ҳам эмас. 

Ҳаммаси катталар кўз ўнгида рўй берди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам ўша ерда эди. Энди катта эҳтимол билан "Нефтчи" футбол клуби ва "Истиқлол" стадиони маъмурияти ниҳоятда жиддий тартибда жазоланади. Буни шундай қолдириб бўлмайди. Бугунги воқеа билан ўзбек футболи асло мақтанадиган аҳволда эмас. Ўйлаймизки, тўс-тўполон иштирокчилари албатта ўз жазосини топади.


Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика