UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  1 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  7 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Буни шундай қолдириб бўлмайди! Янгиликлар

Буни шундай қолдириб бўлмайди!

Про лига сўнгги туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" баҳсидан кейин стадионда рўй берган воқеа шунчаки даҳшатнинг ўзгинаси бўлди.

Учрашув "Турон" жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди ва шу тариқа яйпанликлар Суперлига йўлланмасини қўлга киритишди. Энг жирканч ҳолат ўйиндан кейин бошланди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев финал ҳуштагини чалиши биланоқ "Нефтчи" футболчилари уни ўраб олишди. 

Бу ҳам камлик қилгандек мухлислар майдонга тушиб кетишди. Шундан сўнг ур-теп бошланди. Ҳозир барча ижтимоий тармоқларда мухлислар ва "Нефтчи" жамоаси аъзоларининг ҳакамларни ўраб олгани-ю, футболчилардан бирининг каратэ услубида бош ҳакамни боплаб тепган видеоси айланиб юрибди. 

Бу уят! Шарманда! Ваҳоланки, ҳакам ўйинни ёмон бошқармади. "Турон" ҳақли ғалаба қозонди. "Нефтчи" эса бугунги ўйини билан уч очкога лойиқ эмасди. Юта олмаганига чидай олмасдан аламни ҳакамлардан олиш қайси китобда ёзилган? "Нефтчи" шу орқали нопрофессионал клуб эканлигини кўрсатди. Бу жамоага Суперлигада жой йўқ. Унинг жойи Пролигада ҳам эмас. 

Ҳаммаси катталар кўз ўнгида рўй берди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам ўша ерда эди. Энди катта эҳтимол билан "Нефтчи" футбол клуби ва "Истиқлол" стадиони маъмурияти ниҳоятда жиддий тартибда жазоланади. Буни шундай қолдириб бўлмайди. Бугунги воқеа билан ўзбек футболи асло мақтанадиган аҳволда эмас. Ўйлаймизки, тўс-тўполон иштирокчилари албатта ўз жазосини топади.


Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика