UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  28 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  2 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Буни шундай қолдириб бўлмайди! Янгиликлар

Буни шундай қолдириб бўлмайди!

Про лига сўнгги туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" баҳсидан кейин стадионда рўй берган воқеа шунчаки даҳшатнинг ўзгинаси бўлди.

Учрашув "Турон" жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди ва шу тариқа яйпанликлар Суперлига йўлланмасини қўлга киритишди. Энг жирканч ҳолат ўйиндан кейин бошланди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев финал ҳуштагини чалиши биланоқ "Нефтчи" футболчилари уни ўраб олишди. 

Бу ҳам камлик қилгандек мухлислар майдонга тушиб кетишди. Шундан сўнг ур-теп бошланди. Ҳозир барча ижтимоий тармоқларда мухлислар ва "Нефтчи" жамоаси аъзоларининг ҳакамларни ўраб олгани-ю, футболчилардан бирининг каратэ услубида бош ҳакамни боплаб тепган видеоси айланиб юрибди. 

Бу уят! Шарманда! Ваҳоланки, ҳакам ўйинни ёмон бошқармади. "Турон" ҳақли ғалаба қозонди. "Нефтчи" эса бугунги ўйини билан уч очкога лойиқ эмасди. Юта олмаганига чидай олмасдан аламни ҳакамлардан олиш қайси китобда ёзилган? "Нефтчи" шу орқали нопрофессионал клуб эканлигини кўрсатди. Бу жамоага Суперлигада жой йўқ. Унинг жойи Пролигада ҳам эмас. 

Ҳаммаси катталар кўз ўнгида рўй берди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам ўша ерда эди. Энди катта эҳтимол билан "Нефтчи" футбол клуби ва "Истиқлол" стадиони маъмурияти ниҳоятда жиддий тартибда жазоланади. Буни шундай қолдириб бўлмайди. Бугунги воқеа билан ўзбек футболи асло мақтанадиган аҳволда эмас. Ўйлаймизки, тўс-тўполон иштирокчилари албатта ўз жазосини топади.


Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика