UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  24 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  8 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  3 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Буни шундай қолдириб бўлмайди! Янгиликлар

Буни шундай қолдириб бўлмайди!

Про лига сўнгги туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" баҳсидан кейин стадионда рўй берган воқеа шунчаки даҳшатнинг ўзгинаси бўлди.

Учрашув "Турон" жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди ва шу тариқа яйпанликлар Суперлига йўлланмасини қўлга киритишди. Энг жирканч ҳолат ўйиндан кейин бошланди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев финал ҳуштагини чалиши биланоқ "Нефтчи" футболчилари уни ўраб олишди. 

Бу ҳам камлик қилгандек мухлислар майдонга тушиб кетишди. Шундан сўнг ур-теп бошланди. Ҳозир барча ижтимоий тармоқларда мухлислар ва "Нефтчи" жамоаси аъзоларининг ҳакамларни ўраб олгани-ю, футболчилардан бирининг каратэ услубида бош ҳакамни боплаб тепган видеоси айланиб юрибди. 

Бу уят! Шарманда! Ваҳоланки, ҳакам ўйинни ёмон бошқармади. "Турон" ҳақли ғалаба қозонди. "Нефтчи" эса бугунги ўйини билан уч очкога лойиқ эмасди. Юта олмаганига чидай олмасдан аламни ҳакамлардан олиш қайси китобда ёзилган? "Нефтчи" шу орқали нопрофессионал клуб эканлигини кўрсатди. Бу жамоага Суперлигада жой йўқ. Унинг жойи Пролигада ҳам эмас. 

Ҳаммаси катталар кўз ўнгида рўй берди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам ўша ерда эди. Энди катта эҳтимол билан "Нефтчи" футбол клуби ва "Истиқлол" стадиони маъмурияти ниҳоятда жиддий тартибда жазоланади. Буни шундай қолдириб бўлмайди. Бугунги воқеа билан ўзбек футболи асло мақтанадиган аҳволда эмас. Ўйлаймизки, тўс-тўполон иштирокчилари албатта ўз жазосини топади.


Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика