UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Буни ўқинг! "Zlatanera" Янгиликлар

Буни ўқинг! "Zlatanera"

"Zlatanera" – швед тили луғатида 2012 йил охиридан бошлаб шундай феъл пайдо бўлди.

Златан Ибрагимович шарафига айтилган бу сўз “майдон ва унинг ташқарисида доминантлик қилиш, куч  ишлатиш” сингари маъноларни ифодалаш учун ишлатилади.

Катта футболда тўқсонинчи йиллар охирида дебют қилган Ибра хайрлашув ўйинини ўтказиш ҳақида ўйламаяпти. Футболга ўзи билан бирга кириб келган тенгдошлари аллақачон иссиққина уйида пенция кутиб ўтирган бир пайтда А Сериядек қийин чемпионатда голлар уришдан чарчамаяпти. Швед дунёда энг машҳур уч футболчидан бири эканлиги шубҳасиз. Шу туфайли унинг фаолияти ҳақидаги айтилавериб увадаси чиқиб кетган гаплар, сизга ёд бўлишга улгурган статистикаларга тўхталиш фикридан йироқман. Бугун унинг шахси ҳақида суҳбат қурамиз.

Мен Златанни ёмон кўраман!

Ҳар қанча буюк спортчи бўлмасин, Ибрани инсон сифатида ёқтирадиганлар жуда кам. Баландпарвоз баёнотлар, охири йўқ мақтанчоқлик, манманлик, ўзидан бўлак ҳеч кимни тан олмайдиган эго, худбинлик, ҳадсизлик... Гўё дуёндаги иллатларнинг барчаси бир жисмга ўрнашган-у бизга Златан қиёфасида намоён бўлади. Шундай! Аммо...

Мен Златанни ҳурмат қиламан!

Ҳа, инсон сифатида уни ёқтирмаслигим мумкин, лекин ҳурмат қилишга мажбурман. Мен билган, кузатган кишилар орасида фақат Златан ўзи бўлиб яшайди. Ҳеч кимга тақлид қилмайди, сайловлар арафасида оммага яхши кўриниш илинжида рол ўйнамайди, иккиюзламачилик қилмайди. Унинг аксар одамлардан фарқи шундаки, Златан – Златан бўлиб яшашдан қўрқмайди, бошқача яшашни билмайди.

Ўйлаб кўрганмисиз, бу дунёда ҳеч кимса йўқки, тамомила оқ ё қора бўлса... Тупроқдан яралдик, ҳеч биримиз хатолардан кафолатланмаганмиз. Лекин имкон борича уларни яширишга, билдирмасликка уринамиз. Баъзан ўзимизга қизиғи бўлмаган мавзуда бировлар билан соатлаб гаплашишга мажбур бўламиз. Златан ундай эмас. Шу туфайли ҳам мен ёки сизнинг эмас, унинг шарафига янги атама пайдо бўлади...

Юқоридаги гапларни нега ёздим? Албатта, Ибаргимовичга бўлган муҳаббат ёки нафратим туфайли эмас. “Championat.asia” учун анчадан бери ёзиб келаман, лекин фақат охирги 1 ойни сайт офисида ўтказдим. Футбол ичидаги кишилар билан кўришдим, фикр алмашдим ва ўзимча хулоса чиқардим:  ўзбек футболининг, умуман жамиятнинг энг асосий муаммоси Златанларнинг йўқлиги (ёки камлиги). Аксар одамлар 1 пайтнинг ўзида 2 та ҳаётни яшайди, аслидек кўринишдан қўрқади, ўзидан қўрқади. Улар ўзгариш учун ўзида жасорат топмас экан, ҳақиқат бир чеккада йиғлаб тураверади...

Қадрли мухлис, дунёни ўзгартиришдан олдин ўйлаб кўринг: сиз қайси тоифага кирасиз?

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика