UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  2 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  184 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  3 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  16 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  6 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  1 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10

Бундеслиганинг марказий ўйинига бағишланган Превью Янгиликлар

Бундеслиганинг марказий ўйинига бағишланган Превью

Германия Бундеслигасининг муҳим ўйини Мюнхенда ўтказилади.

Уч кун олдин Германия кубогида ўзаро тўқнаш келган "Лейпциг" ҳамда "Бавария" жамоалари энди чемпионатда куч синашишади.

Кубокдаги ўйинда "лоторея" орқали ютуқ "Бавария"га чиққанди. Ўша ўйин учун ҳам реванш олиш мақсадида Ральф Хаззенхюттль жамоаси Мюнхенга сафар уюштирмоқда.

10-тур олдидан жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишган.

Юпп Хайнкес бошқарувидаги "Бавария" пешқадам "Боруссия" билан бир хил очко жамғарган ва фақатгина тўплар нисбатига кўра иккинчи поғонани эгаллаб турибди. "Лейпциг" эса улар бир очко кам тўплаб 3-поғонани банд этган. "Альянц Арена"даги баҳс "Лейпциг"ни турнир жадвалида камида яна бир поғона кўтарилишига хизмат қилиши мумкин. Агарда улар "Бавария" қаршилигини енга олишса.

"Лейпциг" жамоаси Бундеслигада ҳали "Бавария"ни мағлуб этишни уддасидан чиқишмаган. Кубок учрашувини ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, ҳар сафар "Бавария"нинг тажрибаси олдида "бўқалар" ожиз қолишмоқда.

"Бавария" - "Лейпциг" ўйинидан 3 соат олдин пешқадам "Боруссия" - "Ганновер" билан куч синашишини инобатга оладиган бўлсак, бу баҳсда дортмундликлар ғалаба қозонишлари шарт. Акс ҳолда улар пешқадамликни бир неча соатлардан кейин Мюнхенда ўзаро тўқнашадиган "Бавария" ёки "Лейпциг"га бўшатиб беришларига тўғри келади. Бу жиҳат эса "Боруссия"га қўшимча мотивация бағишлаши аниқ. Аксинча ҳолат юзага келадиган бўлса, Мюнхендаги ўйин янада жозибали ва қийматли бўлиши мумкин. Чунки "Боруссия" "Ганновер" билан очко йўқотадиган бўлса, унда марказий беллашув янада кескин ва муросасиз ўтиши шубҳасиз. Чунки марказий ўйин пешқадамлик учун курашга айланиб кетиши муқаррар.



Бу ўйинда кимнинг устунлиги юқори?

Албатта "Бавария"даги футболчилар маҳорати, даражаси рақибиникидан кўра бир бош баланд. Тажриба бу ерда сўзсиз "Бавария" фойдасига ишлайди.

Аммо тарози палласи "Лейпциг" томонга ҳам оғиш эҳтимоли йўқ эмас. Биринчидан, жамоа анча ёш ва уч кун аввал 120 дақиқалик қийин учрашувдан кейин нисбатан қариб қолган "Бавария"га кўра тезро тикланишга улгуришган. Кубок баҳсида қизил карточка олган жамоа етакчимси Наби Кейтанинг ушбу дисквалификацияси бундеслига ўйинларига ўтмайди. Бу борада "Лейпциг"да муаммо йўқ.

"Бавария" эса ёш жиҳатдан нисбатан анча қария ва жамоанинг ҳужум чизиғида танловлари чекланган. Мюллер, Рибери ва Хамесда жароҳат мавжуд. Томас Мюллер ҳамда Рибери ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Хамес эса сўроқ остида.

Тажрибадан ташқари "Бавария"нинг яна бир устунлиги бу жамоанинг ҳозирги руҳий ҳолати. Юпп Хайнкес келганидан кейин "Бавария" яхши томонга ўзгарди. Ички муҳит янгиланди ва яхшиланди. Шунингдек, кубок баҳсида ғалабадан кейин "Бавария" "Лейпциг"дан яққол яхши ҳолатда эканлигини аниқ.

Кубок ўйинида "Бавария" томонидан яраланган "буқалар" Мюнхенда анча ғазаб билан келишлари аниқ. Демак бизни қизиқарли ва муросасиз тўқнашув кутаётгани аниқ.

"Бавария" ўз уйида қизил либосда ўйнашини ҳисобга олсак, бу кўзи қонга тўлган "буқалар"ни янада ғазаблантиради...

Бундеслига, 10-тур.

"Бавария" - "Лейпциг" (21:30)

"Альянц Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Даниел шиберт.

Ўзаро ўйинлар статистикаси: "Бавария" ва "Лейпциг" чемпионатда икки маротаба дуч келишган ва ҳар иккала баҳсда ҳам мюнхенликлар ғалаба қозонишган.



Германия чемпионати турнир жадвали >>> Бундеслига

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика