UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Пирло "Ювентус"га қайтиши ҳақида гапирди  0 12:01Норсафаров ва "Пахтакор". Ғалати  9 11:55"Барселона" учун янги муаммо  0 11:48Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш"   0 11:30Нагельсманн ёзгача дам олади  1 11:21Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон қуръа жараёнида иккинчи саватчада бўлади  24 11:05Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш учун "Ницца"даги улушидан воз кечиши керак  0 10:54Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"  2 10:41"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"  3 10:27Ковач инглиз клубида ишлашдан бош тортди  2 10:00Месси – терма миқёсида 9+ хет-трик қайд этган учинчи футболчи. Лео умумий фаолиятидаги 57-хет-тригига эришди  42 09:50Ўртоқлик ўйини. Ҳиндистон – Қирғизистон 2:0  1 09:45Ўртоқлик ўйини. Аргентина – Кюрасао 7:0  3 09:40Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди  37 09:35Евро-2024 саралаш. Шотландия - Испания 2:0  0

Бундеслига фикридан қайтди: АҚШ ва Осиёдан инвестиция – аммо 50+1 қоидасини бузмасдан. Қандай режа? Янгиликлар

Бундеслига фикридан қайтди: АҚШ ва Осиёдан инвестиция – аммо 50+1 қоидасини бузмасдан. Қандай режа?

Клубларнинг мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда, кўпроқ пул ишлашмоқчи.

Германияда АҚШ ва Осиёдан инвестиция жалб қилишга рухсат беришмоқчи. DFL (Германияда футбол лигаларини бошқарувчи орган) ҳали ташкил этилмаган ва 25-30 йил давомида хорижий инвесторларга телеҳуқуқларни сота оладиган лицензион компанияларнинг 12-15% акциялари учун инвесторлар изламоқда.


Қанча пул жалб қилишни хоҳлашмоқда?



DFL АҚШ ёки Осиё мамлакатларидан 2,5дан 3 миллиард еврогача пул олишни ва уларни биринчи ва иккинчи Бундеслиганинг 36 клуби ўртасида тақсимламоқчи. Kicker'нинг маълумотларига кўра, бу пулнинг сезиларли қисми клуб инфраструктураси, бошқалари эса футбол марказлари, стадионлар ва спорт соҳасидаги юқори технологияларга йўналтирилади. Клубларнинг 20 йил давомида пул олиши тахмин қилинмоқда.

Bild аллақачон эҳтимолий етти инвестор билан музокаралар ўтказилаётгани ҳақида ёзди. Барча сармоялар телевизион ҳуқуқлар билан чекланади, шунингдек бу биринчи ва иккинчи Бундеслигаларнинг ҳиссаларини ўз ичига олмайди. Бундан ташқари, инвесторлар клубларга ҳам, ўйинлар тақвимига ҳам таъсир кўрсата олмайди.

Концепция Ян-Кристиан Дризен ("Бавария"), Рюдигер Фрич ("Дармштадт") ва DFL бошқарув кенгаши аъзолари бўлмиш Аксель Хеллманн ("Айнтрахт") ва Оливер Леки ("Фрайбург") қўл остида ишлаб чиқилди.

DFL'нинг ғояси клубларда мустақилликни қолдириш ва 50+1 қоидасини сақлаб қолиш, шу билан бирга лига ва клубларни молиявий жиҳатдан кучлироқ қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш.


Эслатиб ўтинг, 50+1 қандай қоида?


У клубларга акцияларнинг назорат пакетларини ташқи инвесторларга беришни таъқиқлайди. Бунда фақат клубга 20+ йил давомида пул киритганлар истиснодир. Жамоа кийим алмаштириш хонасига газли ичимлик етказиб берадиган эмас, ҳақиқатдан молиявий жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатадиганлар қабул қилинади.



Масалан, "Байер" ва "Вольфсбург" каби мисоллар борки, улар шунчаки "Байер" кимё-фармацевтика корпорацияси ва "Фольксваген" автомобил консернисиз мавжуд бўлмаган бўларди. XXI асрда уларга "Хоффенхайм" ва "РБ Лейпциг" қўшилди.


Бир ярим йил олдин Англияда ҳам 50+1 қоидасини жорий қилишмоқчи эди, аммо петиция ривожланмай қолди


Суперлига ҳақидаги миш-мишлардан сўнг англиялик мухлислар 50+1 ғоясидан илҳомланган ҳолда, ҳукумат сайтига петиция билан чиқишди: улар профессионал клублар акцияларининг назорат пакети мухлисларга бериладиган қонун талаб қилишди.

Петиция 100 мингдан ортиқ овоз тўплади – парламет уни кўриб чиқишга мажбур эди. Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон собиқ спорт вазири Трейси Крауч Англия футболини бошқариш лойиҳасини назорат қилиши, унинг вазифаларидан бири оператив бошқарувда мухлисларнинг ролини ошириш эканлигини айтганди.

Буюк Британия рақамли технологиялар, маданият, медиа ва спорт департаменти экспертлар жаҳон тажрибасини ўрганиши билан жавоб берди, аммо иш кейинчалик давом этмади.


Германияда қоида сабаб мунтазам равишда баҳлашишади


Немис клублари 50+1 қоидасини унчалик қабул қилишмайди. Масалан, "Бавария" собиқ президенти 2016 йилда шундай деганди: "Мен 50+1 бекор қилиниш тарафдориман. Халқаро футболда бундай қоида йўқ, немис клублари рақобатбардошликни йўқотмоқда.

Жамият "Бавария" бу қоиданинг бекор қилинишига қарши ва шу туфайли бошқа клублар биз учун хавфли бўлиши ҳақидаги фикрлар тўхташини истардим. Биз 25 фоиз акцияларни adidas, Allianz ва Audi'га ўтказдик ва нафақат миллий, балки халқаро даражада ҳам муваффақиятли қатнашяпмиз. Биз шундай давом этишни хоҳлаймиз".



Бу фикрни 2018 йил GQ билан интервьюда клуб вице-президенти Карл-Хайнц Румменигге такрорлади: "DFL'нинг немис клубларини ушбу қоидадан халос этишига умид қиламан".

"Бавария" бош директори Ханс-Йоахим Ватцке аксинча, 50+1ни қўллаб қувватлади: "Бу қоида билан муваффақият қозонишнинг имкони йўқ деб ҳисоблайдиганларнинг фикрига қўшилмайман. "Реал" ва "Бавария" 100% 50+1га тўғри келади, бу эса дунёдаги энг муваффақиятли клублардир".

Аммо, Ватцке 2018 йил BBC билан суҳбатда "АПЛнинг 18-20-ўриндаги жамоаларининг молиявий кўрсаткичлари "Боруссия"ники билан бир хил. Бу биз учун осонмас" деб қўшимча қилганди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
09 фев 17:57:59
Shohjahon Rashidov
Agar shu qoida bekor bo‘lsa Bundesliga Yevropada 1 o'ringa chiqib oladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика