UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Бундеслига. "Бавария" - "Боруссия" Д 5:0 Янгиликлар

Бундеслига. "Бавария" - "Боруссия" Д 5:0

Германия Бундеслигасининг марказий ўйини "Бавария" - "Боруссия" Д тўқнашуви ўтказилди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Бавария" - "Боруссия" Д 5:0
Гол: Хуммелс (10, 1:0), Левандовски (17, 2:0), Мартинес (41, 3:0), Гнабри (43, 4:0), Левандовски (89, 5:0).
"Бавария": Нойер, Зюле, Хуммелс, Тиаго, Мартинес (Горецка, 77), Левандовски, Гнабри, Мюллер (Саншеш, 80), Алаба, Коман (Рибери, 68), Киммих.
"Боруссия" Д: Бюрки, Загаду, Диалло, Дилейни, Санчо, Ройс, Аканжи, Дахуд (Гётце, 62), Пишчек (Вольф, 69), Витсель, Бруун Ларсен.
Огоҳлантириш: Загаду (40), Дилейни (70), Ройс (79).

ЯНГИЛАШ

Бош ҳакам 1 сония ҳам қўшиб бермади ва ўйинни якунлади. Якуний ҳисоб 5:0.

89. ГООООЛЛЛЛ! Левандовскидан дубль. У қанотдан ошириб берилган тўпни бўш қолган дарвозага осонликча жойлади.

80. Ўзгариш. Мюллер ўрнига Саншеш.

79. Левандовскини йиқитгани учун Ройс огоҳлантирилди.

78. Қанотдан узатилган тўпга Левандовски зарба берди. Ноаниқ.

77. Ўзгариш. Мартинес ўрнига Горецка.

70. Левандовскини ушлаб қолгани учун Дилейни огоҳлантирилди.

69. Ўзгариш. Пишчек ўрнига Вольф.

68. Ўзгариш. Коман ўрнига Рибери.

65. ЗАРБААА!!! Гётценинг зарбасини ҳимоячи қайтарди ва "Бавария" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бироқ узоққа узатилган тўпни Бюрки ушлаб олди.

62. Ўзгариш. Дахуд ўрнига Гётце.

60. Иккинчи бўлим бироз зерикарлироқ ўтмоқда.

56. Хавфли вазиятттт!!! Гнабрининг қанотдан узатган пасига Мюллер ета олмай қолди. Акс ҳолда бешинчиси....

50. "Бавария"нинг ҳужуми. Мюллердан ноаниқ ҳаракат.

Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус. Биринчи бўлим кутилмаган 4:0 ҳисоби билан якунланди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Бу нимаси, нафас олиб ҳам туринглар! Гнабри ажойиб пасдан кейин боши билан зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди. Ўйин тақдири ҳал!

41. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Мартинесссс!!! Унинг ажойиб зарбасини бу гал дарвозабон ҳам қайтара олмади.

40. Левандовскини йиқитгани учун Загаду огоҳлантирилди.

39. Энди Хуммельс боши билан зарба берди. Ноаниқ.

38. Левандовскининг боши билан берган зарбасини Бюрки қайтарди.

35. "Бавария" яна бир қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Жамоа тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Аммо Коман якуний пасни беришда бироз нотўғри ҳаракат қилди.

32. Хуммельснинг бурчакдан боши билан зарбасини дарвозабон қайтарди. Жуда, жуда ва жуда хавфли вазият!

28. "Боруссия" кичик босим уюштирмоқда.

19. ЗАРБАААААА!!!! Левандовскининг зарбасини дарвозабон қайтарди.

17. ГООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! "Боруссия" ҳимоячиси Загадудан "перевоз". Унинг оддий пасини Левандовски тўхтатиб олди ва дарвозабондан ўтган ҳолда бўш дарвозани ишғол қилди.


16. Хавфли вазият! "Бавария" ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган хавфли пасни ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборишди.

13. ЗАРБААААААААА!!! Тиагонинг жаримадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

10. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Хуммелс бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.


1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика