UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  63 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1

Бундеслига, 3-тур: "Гамбург" якка пешқадамга айланадими? Янгиликлар

Бундеслига, 3-тур: "Гамбург" якка пешқадамга айланадими?

Бугун Германия чемпионатининг 3-тур ўйинларига старт берилади.


Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган "Гамбург" жамоаси мусобақа жадвалининг юқори қисмида, пешқадамлар орасида бормоқда. Терма жамоалар учрашувлари туфайли юзага келган қисқа танаффусдан кейин ниҳоят яна чемпионат давом эттирилади. Гисдоль эса бундан хурсанд эканлигини яширмаяпти. "Гамбург" устози фақат танаффус жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотирда. "Гамбург"нинг бу галги рақиби ўтган йилдан буён ҳазиллашмаётган "Лейпциг" бўлади.
Бу жамоа ўтган йили Бундеслигада "Бавария"дан кейин чемпионга айланганди. Жорий мавсум эса улар аввалига "Шальке"га ютқазишди. Ўтган турда эса "Фрайбург"ни ўз уйларида йирик ҳисобда тор-мор келтиришди.
Гамбургга эса Ральф Хаззенхюттль шогирдлари фақат ва фақат ғалабани кўзлаб боришмоқда. Ўтган йилги дебютант жамоанинг бу йилги мақсадлари ҳам минимум ўтган йилги натижаларни қайтариш, яъни мақсад ва вазифалар жиддий. Бу каби мақсадларни кўзлайдиган жамоа эса Бундеслигада "Бавария"дан бошқа исталган жамоа билан тўп тепганда фақат ғалаба ҳақида ўйлашга мажбур.

"Гамбург" мавсумни юз фоизлик натижалар билан бошлагани ва ҳозирча гол ҳам ўтказиб юбормаганини ҳисобга оладиган бўлсак, "Волькспаркштадион"да бизни жуда қизғин ва муросасиз баҳс кутмоқда.

Маркус Гисдоль эса Ральф Хаззенхютлль билан тактик курашда қандай режа ёки совға тайёрлаб қўйгани ҳозирда бутун немис матбуотини қизиқтирмоқда.


Шунингдек, эртага ҳам тур ўйинлари давом эттирилади.
Эътиборга молик учрашувлардан бири "Хоффенхайм" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасида кечади. Юлиан Нагельсманн жамоаси ўз уйида яхши футбол кўрсатади. "Бавария" ўтган мавсумда "Хоффенхайм"га меҳмонда ютқазганди. Бу йил эса ўша ўйин учун ҳам реванш олишни кўзлашлари аниқ.

Андрес Йонкер жамоаси учун бу галги уй ўйини ҳам жуда қийин ўтиши кутилмоқда. "Вольфсбург" бу сафар қуйи Бундеслигадан қайтган ва йўқотишларсиз кетаётган "Ганновер"ни қабул қилади.
Андре Брайтенрайтер бошчилиқ қилаётган "Ганновер" кутилмаганда барчани лол қолдиришда давом этмоқда.

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси Петер Бош қўл остида йўқолиб қолаётгани йўқ ва жамоа ўйин бобида ҳам, натижа жиҳатидан ҳам ҳозирча илиқ таассурот қолдирмоқда. Уларни бу турдаги рақиби эса ўтган гал "Лейпциг"дан "тарсаки" қабул қилиб олган "Фрайбург" бўлади. Ушбу жамоалар 2010 йилдан буён тўқнаш келади ва ўтказилган 12 учрашувнинг барчасида "Боруссия" ғалаба қозонган.
"Фрайбург" эса ушбу нохуш анъанага чек қўйишга уриниб кўришини аниқ.



"Герта" - "Вердер" учрашувида тарихий воқеа руй беради. Бундеслигада илк бор аёл бош ҳакам ишлайди. Бибиана Штайнхаус ўйинни бошқариб боради




Бундеслига, 3-тур.

8 сентябрь, жума.
"Гамбург" - "Лейпциг" (23:30)


9 сентябрь, шанба.
"Майнц" - "Байер" (18:30)
"Аугсбург" - "Кёльн" (18:30)
"Боруссия Мёнхенгладбах" - "Айнтрахт" (18:30)
"Фрайбург" - "Боруссия Дортмунд" (18:30)
"Вольфсбург" - "Ганновер" (18:30)
"Хоффенхайм" - "Бавария" (21:30)

10 сентябрь, якшанба.
"Герта" - "Вердер" (18:30)
"Шальке" - "Штутгарт" (21:00)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика