

Бундан 6 йил муқаддам Криштиану Роналду товони билан жуда ғаройиб гол уришга муваффақ бўлган. Кутилмаганда берилган зарба дарвозага кириб кетар экан, "Райо Вальекано" дарвозабони нима бўлганини тушунмай ҳам қолган.
Таъкидлаш лозим, гол нафақат чиройли, балки "Реал Мадрид" учун ғалаба тўпи ҳам бўлиб хизмат қилган. "Қироллик клуби" минимал ҳисобда зафар қучган - 0-1.



