

Майнцдаги "Опель-Арена" стадионида ўтган баҳс 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашув бош ҳаками Гвидо Винкманн танаффус пайтида видеоассистент тизимидан фойдаланиб, ўйин пайти сезмай қолган қоидабузарликни аниқлади ва жамоаларни майдонга қайтариб, "Фрайбург" дарвозасига пенальти белгилади. Ҳужумчи Пабло де Бласис 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланди.



