Бугун ЖЧ-2018. 2-саралаш босқичига қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
14 апр 2015
Бугун, 14 апрель куни Осиё қитъаси учун ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланади.
Қуръа ташлаш жараёни вақтида жамоаларни ФИФА рейтинги бўйича саватчаларга бўлиб чиқишади.

Айни пайтдаги ФИФА рейтингига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олади. Яъни жамоамиз 1-саватчадаги жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олмайди.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, БАА, ЎЗБЕКИСТОН, Хитой, Ироқ
2-саватча: Саудия Арабистони, Уммон, Қатар, Иордания, Баҳрайн, Вьетнам, Сурия, Қувайт
3-саватча: Афғонистон, Филиппин, Фаластин, Мальдив ороллари, Таиланд, Тожикистон, Ливан, Ҳиндистон
4-саватча: Тимор, Қирғизистон, КХДР, Мьянма, Туркманистон, Сингапур, Индонезия, Бутан
5-саватча: Малайзия, Гонконг, Бангладеш, Яман, Гуам, Лаос, Хитой Тайпей, Камбоджа

Гуруҳ ғолиблари ва тўртта энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиби тўғридан-тўғри Осиё Кубоги-2019га ҳамда ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундига йўл олади.

Ўзбекистоннинг гуруҳи тахминан шундай кўриниш олиши мумкин: Ўзбекистон, Вьетнам, Мальдив Ороллари, Бутан, Гуам.

Сиз ҳам тахмин қилиб кўринг.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia