Бугун ёшларимизнинг (U-19) ўртоқлик ўйини бор

Narzulla Saydullayev
22 апр 2014, 15:47
20 апрелдан Тошкентда янги ўқув-йиғин машғулотини бошлаган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бизга маълум бўлишича, терма жамоанинг янги устози Сергей Лушан навбатдаги йиғинга 25 нафарга яқин футболчини жалб қилган.

Бугунги  ўртоқлик ўйини “Жар” стадионида “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши ўтказилади. Учрашув соат 17:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз шу йилнинг кузида Мьянма давлатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжоновнинг маълум қилишича, бу ёшдаги жамоа олдига Осиё биринчилигида кучли тўртликка кириб, жаҳон чемпионатига йўл олиш вазифаси қўйилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›