Бугун Япония ёки Австралия мундиал йўлланмасини қўлга киритиши мумкин
31 авг 2017 15:17
Янгиликлар
Бугун Япония ёки Австралия мундиал йўлланмасини қўлга киритиши мумкин
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Япония - Австралия учрашуви бошланишига оз вақт қолмоқда.
Ушбу ўйин ғолиби Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритади. Агар дуранг қайд этилса йўлланма тақдири сўнгги турга қолади. Япония бугун ғолиб бўлса очколари сони 20тага етади.
Австралия ғолиб бўлса 19 очкога эга бўлади. Сўнгги турда Саудия Арабистони ва Япония ўзаро ўйин ўтказишади. Бу ўйинда қайсидир жамоа очко йўқотиши аниқ.
Фикрлар