UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  5 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  27 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10

Бугун воҳалик Маэстро 49 ёшга тўлди! Янгиликлар

Бугун воҳалик Маэстро 49 ёшга тўлди!

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Қашқадарё футболи, хусусан "Насаф" профессионал клубига садоқатли ҳам футболчи, ҳам мураббий, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рўзиқул Бердиев 49 ёшга тўлди.

Рўзиқул Саъдуллаевични бугунги унутилмас сана муносабати билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари, у кишини таниган, билган барча инсонлар ҳамда "Насаф" клуби мухлислари номидан муборакбод этамиз.



Рўзиқул Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 та ўйинда майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.



Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4 та бронза ва 1 та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. Тўрт марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. Уч марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Насаф" бош мураббийи сифатида 5 бор Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиевдан иқрор ва иқтибос

- Тўғрисини айтаман, мураббий сифатида ўзимга кўпинча танқидий муносабатда бўламан. Камчиликларимни билсам, буни жуда қаттиқ қабул қиламан. Мени биринчи танқидчим - ўзим. Футболда, мураббийда камчилик бўлади. Қачонки сиз ўзизни танқид қилмасангиз, камчиликларингизни билмасангиз, унда ўсишдан тўхтаб қоласиз. Идеал мураббий бўлмайди. Барчани камчилиги бўлади. Муҳими, инсон ўша камчилиги ҳақида билиши, буни тўғрилаш ўстида ишлаши лозим.

Агарда мен ўзимни идеал мураббий деб билсам, камчиликларим йўқ деб ўйласам, унда футболдан кетишим керак. Мен ҳали футболда кимман? Ҳали ўрганадиган, узлаштирадиган жиҳатларим жуда кўп. Мураббий, умуман инсон доимо изланишда бўлиши керак.

Мен билган нарса балки жамоамиз ёки Ўзбекистон чемпионати даражасида бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, мен билмаган нарсалар жуда кўп футболда. Бу борада эса изланиш, меҳнат қилиш керак. 



Азизжон Нуров, "Қизилқум" матбуот котиби

"Рўзиқул Саъдуллаевични устозим, акамдек биламан. Ўз вақтида "Насаф" клубида бир неча йил бирга ишлаганмиз. Бу инсон ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ўта самимий, оилапарвар, бировнинг кўнглига тегадиган гапларни айтмайдиган, бир сўз билан айтганда Ҳазрати Инсон! Оиламиз аъзолари ва ўз номимдан Рўзиқул акани бугунги таваллуд кунлари билан муборакбод этаман. Фарзандлари роҳатини кўрсинлар, "Насаф"ни янги ғалабалар сари етакласинлар! Ёш истеъдодларни тарбиялаш, кашф қилишдан чарчмасинлар!". 



Ўз ўрнида биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Рўзиқул ака Бердиевни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари ҳамда барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг деб қоламиз.



Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика