

Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:30 да Ланфан шаҳридаги Хитой терма жамоалари базасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Уч кун аввал бўлиб ўтган биринчи учрашувда Тимур Кападзе шогирдлари рақибларини 3:1 ҳисобида таслим этишганди. Ўша учрашувда жамоамиз таркибида Маҳмуд Маҳамаджонов, Умарали Раҳмоналиев ва Алишер Одилов ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишганди.



