UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  0 23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  3 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  148 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  14 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  11 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3

Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади Янгиликлар

Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади

Теглар :  Токио-2020
Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бугун, 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00да Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Токио Миллий стадионида ўтказилади. Очилиш маросимига томошабинлар киритилмайди. Фақатгина 950 нафардан иборат бўлган дипломатлар, ҳомийлар ва Олимпия қўмитаси аъзолари стадионда бўлишади. 15 нафар давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам айнан стадиондан ушбу воқеани жонли кузатиб боришади.

Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросими Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этилади. 

Расмий парад пайти спортчи ва делегациялар аъзолари коронавирусдан ҳимояланиш чораларини кўришади. Барча иштирокчилар ҳимоя ниқобларида бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт. 

Ижтимоий масофа стадионгача 2 метр, стадионнинг ичида 1 метрни ташкил этади. Тана ҳарорати 37,5 дан юқори бўлганлар стадионга киритилмайди. Иштирокчи давлатлар паради алфавит бўйича бўлмайди. Парад Греция делегацияси бошлаб беради, мезбон Япония якунлайди.   

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Батуров бўлишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика