UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  0 00:11"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  1 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  71 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8

Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади Янгиликлар

Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади

Теглар :  Токио-2020
Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бугун, 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00да Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Токио Миллий стадионида ўтказилади. Очилиш маросимига томошабинлар киритилмайди. Фақатгина 950 нафардан иборат бўлган дипломатлар, ҳомийлар ва Олимпия қўмитаси аъзолари стадионда бўлишади. 15 нафар давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам айнан стадиондан ушбу воқеани жонли кузатиб боришади.

Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросими Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этилади. 

Расмий парад пайти спортчи ва делегациялар аъзолари коронавирусдан ҳимояланиш чораларини кўришади. Барча иштирокчилар ҳимоя ниқобларида бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт. 

Ижтимоий масофа стадионгача 2 метр, стадионнинг ичида 1 метрни ташкил этади. Тана ҳарорати 37,5 дан юқори бўлганлар стадионга киритилмайди. Иштирокчи давлатлар паради алфавит бўйича бўлмайди. Парад Греция делегацияси бошлаб беради, мезбон Япония якунлайди.   

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Батуров бўлишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика