

Бугун Россия Премьер-лигаси 8-тур доирасида Москванинг "Локомотив" клуби ҳамюртимиз ҳаракат қиладиган "Ростов" клубини қабул қилади. Ҳозирча 5та жамоа 14тадан очко тўплаган ҳолда мусобақанинг юқори қисмида бормоқда. Булар "Краснодар", "Спартак", "Ростов", "Локомотив" ва "Зенит" клубларидир.

ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ
1. Александр Соболев (6та)
2. Элдор Шомуродов (5та)
3. Артём Дзюба (4та)

Тошкент вақти билан 18:30да бошланадиган учрашув "Championat.asia"да матнли трансляция қилинади.



