⚡️ Бугун Роналду “Ал Насср”даги расмий дебютини ўтказиши кутилмоқда. Машарипов ҳам жамоавий машғулотларда қатнашди
22 янв 2023 07:45
Янгиликлар
⚡️ Бугун Роналду “Ал Насср”даги расмий дебютини ўтказиши кутилмоқда. Машарипов ҳам жамоавий машғулотларда қатнашди
Бугун, 22 январ куни Саудия Арабистони чемпионати 14-тури доирасида “Ал Насср” ўз майдонида “Ал Иттифоқ”ни қабул қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. Криштиану Роналду мазкур ўйинда янги жамоасидаги дебютини ўтказиши кутилмоқда. Сардорлик боғичи Роналдуга ишониб топширилгани айтилмоқда. Шунингдек, Жалолиддин Машарипов ҳам бўлажак учрашувдан олдинги жамоавий машғулотларда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, риёдликлар айни вақт турнир жадвалида 30 очко билан 2-ўринда турибди. Пешқадам “Ал Иттиҳод” ҳисобида 31 очко бор. “Ал Насср”нинг бугунги рақиби “Ал Иттифоқ” эса 16 очко билан 10-поғонада бормоқда.
|
Аль-Наср Андерсон Талиска - 31' |
Премьер-лига . 14-тур 22/01/2023, 22:30 0
:
1
Тугади
|
Аль-Иттифак |
45'
90'
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар