UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  0 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  10 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  5 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади? Янгиликлар

Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?

Суперлига янги мавсумига бугун қуръа ташланади.

Маросим 18:00 дан бошлаб Футбол ТВ орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Биринчи навбатда жорий мавсум учун қабул қилиб олинган ва ҳозирга қадар тўлиқ тайёр ҳолатга келмаган стадионлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. Айни вақтда 11 та стадион учрашувларни қабул қилишга тайёр. Яна 3 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, улар шу йилнинг апрель ойига қадар тайёр бўлиши кўзда тутилган. Айнан шу жиҳат қуръага ўз таъсирини кўрсатади.

Суперлигага одатга кўра Бергер тизимида қуръа ташланади. Бунда 16 жамоага тушиши мумкин бўлган ҳар бир рақамнинг ўз жуфти мавжуд ва ўзаро жуфт рақамлар қуйида акс этган. Шунингдек, мусобақанинг илк турида ўзаро тўқнаш келадиган рақамлар кўрсатилган.

Майдони тайёр бўлмаган клублардан Қўқон-1912 ҳамда Қизилқум масаласи нисбатан яқин ҳудудлардаги стадионлар орқали ҳал этилган. Бироқ мавсумнинг қолган қисмини Бухоро шаҳрида давом эттириши кутилаётган Бухоро ва Машъал клублари илк турларни мос равишда Пахтакор ва ОКМК клублари майдонида ўтказиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, улар аввалига Пахтакор ва ОКМК клублари билан жуфтлик ҳосил қилиши, кейинчалик эса ўзаро жуфт жамоага айланиши лозим. Сир эмаски, жуфт жамоаларни ажратиб олиш негизида муайян турда улардан бири ўз майдонида, иккинчиси эса сафарда тўп суришини таъминлаш ётади. Бухоро ва Машъал клубларининг бир неча тур давомида бошқа клублар билан, кейинчалик эса ўзаро жуфт бўлишида мазкур қоидани ўзгартирмайдиган фақатгина икки рақам мавжуд: 1 ва 8. Шундан келиб чиқиб, қуръанинг илк босқичида Бухоро ва Машъал клублари мазкур икки рақамдан бирига эга чиқиши таъминланади. Ўз-ўзидан Пахтакор ва ОКМК мавсум стартида улар билан бир аренадан фойдаланиши инобатга олиниб, улар мос равишда 9 ҳамда 16 рақамлари билан юзлашади.

Англашилинадики, дастлабки турда Машъал ва Бухоро жуфтлигига ҳар қандай ҳолатда ҳам ОКМК ва Пахтакор жуфтлиги рақиб бўлади. Бироқ илк тур айнан қандай кўринишда бўлиши қуръа ёрдамида аниқланади. Шунингдек, Бухоро ва Машъал дастлабки турларни Тошкент ҳудудида ўтказиши инобатга олиниб, тенгликни таъминлаш мақсадида улар 2-даврада рақибларини ўз майдонида қабул қилиши таъминланади ҳамда илк турдаги икки тўқнашувда мезбон-меҳмон ўрни алмашади.

Қуръанинг иккинчи босқичида яна уч жуфтлик жамоалари ўз рақамига эга чиқиши таъминланади. Яъни, Қўқон-1912, Қизилқум, Шўртан клубларининг стадиони тайёр бўлгунича, уларнинг мос равишда Фарғона, Самарқанд ҳамда Қарши шаҳарларида тўп тепиши инобатга олинади. Мазкур 6 клуб учун рақамлар саралаб олингач, қуръанинг учинчи босқичига ўтилади.

Суратдан англашилганидек, жуфтлик ҳосил қилмаган қолган 6 та клуб учинчи босқичда ўз рақамига эга чиқади. Бу босқичда клублар номи солинган шарчалар аллақачон саватда бўлади. Иккинчи саватга эса шу вақтгача 10 та клубга насиб қилмаган ва ортиб қолган 6 та рақам алоҳида кўрсатилган ҳолда жойлаштириб чиқилади.

Маълумот учун, Қўқон-1912, Бухоро, Машъал, Қизилқум каби клублар қачон ўз майдонига қайтиши фақатгина уларнинг ўзига боғлиқ. Агар стадионлар 23 февраль санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, улар мавсумни ўз уйида ҳам бошлаши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам Бухоро ва Машъал илк турни меҳмонда ўтказиши масаласига ўзгартириш киритилмайди.

Қуйида эса 1-давранинг тўлиқ тақвими қандай кўринишда бўлиши келтириб ўтилган. Қуръадан кейинги ҳафтада Лига учрашувлар саналарини эълон қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика