UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Бугун ПФЛ ЎФАга “Андижон”дан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат қилади" Янгиликлар

"Бугун ПФЛ ЎФАга “Андижон”дан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат қилади"

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида "Андижон" клуби ҳақида ёзди.

Шу вақтгача “Андижон” футбол клуби ҳақида илиқ фикрлар ёздик. Жамоа Суперлигага чиқишидан ташқари, стадионини ҳам янгилаб олди.

“Соғлом авлод”нинг очилиш куни футболчилар учун аталди. Футболчилардан бири Gentra автомашинасига эга чиқди. Яна бир футболчига Тошкент ситидан уй ваъда қилинди. Жамоа аъзолари ўйиндан олдин алоҳида 10 миллион сўмдан ва ўйиндан кейин яна пул олишди. Ўқишга кира олмаётган уч абитуриент футболчига ёрдам қилиш белгиланди. Андижонлик ҳар бир футболчига 1 гектардан ер, хуллас, Суперлиганинг чемпион жамоаси футболчилари ҳам орзу қиладиган шароит.

Умуман олганда, вилоят ҳокимининг футболга бундай ғамхўрлиги кўпчиликнинг ҳавасини келтиради. Бироқ танганинг орқа томонида ҳал қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бор. Масалан, “Андижон” футболчиларининг тиббий кўриги учун клуб тиббий марказдан қарздор. Жамоа, шунингдек, ЎзПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини ҳам бажармаган. Эркак футболчилар рағбатлантирилаётган бир вақтда, айрим аёл футболчилар ўз ҳақларини ололмай, ариза ёзиб юрибди. Қолаверса, “Андижон” футбол клубига Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан белгилаб берилган вақт тугади.

Бугун ЎзПФЛ Ўзбекистон футбол ассоциациясига қўмиталари орқали “Андижон”дан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат қилади. Юқоридаги совғалар клуб келажаги учун қанчалик фойдали айтиш қийин. Бироқ яхши йўлга тушиб олишни истаган клуб, ортда қолган муаммоларни ҳам ҳал қилиши керак. Яъни, муаммодан қочиш эмас, уни ечиш тўғри йўл. Балки ҳокимнинг бу гаплардан хабари йўқдир. Ишонамизки, хабар топгани ҳамоноқ, муаммолар ечилади ва натижада клуб юқоридагилардан кўра кўпроқ фойда кўради", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Маълумот учун, "Андижон" клуби 5та турда 5 очко тўплади ва мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика