Бугун Ўзбекистон U-23 термаси БААга қарши майдонда саф тортади

Sherzod Nurmatov
12 янв 2023, 10:46
БААнинг Фужайра шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА олимпия термасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида қатнашади.

Учрашув Тошкент вақти билан 17:55 да бошланиши кўзда тутилган.

U-23 халқаро ўртоқлик учрашуви

БАА – Ўзбекистон

17:55, "Фужайра" стадиони, Фужайра

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги илк ўйинда Тимур Кападзе шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати