Бугун "Насаф" "Шўртан" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
6 фев 2018, 08:57
Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ-2018 доирасидаги "Персеполис" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа "Геолог" стадионида Ғузорнинг "Шўртан" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув соат 12:00да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, "Персеполис" - "Насаф" учрашуви 13 февраль куни бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia