UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  13 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди Янгиликлар

Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол олами вакилларини табриклашда давом этамиз.

Бугун тажрибали ҳужумчиларимиздан бири, мамлакатимиз жамоаларидан ташқари, хориж клубларида ҳам легионер мақомида тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Павел Соломин оиласи даврасида туғилган кунини нишонлаяпти. 1982 йилнинг 15 июнь куни дунёга келган Паша футбол билан профессионал даражада шуғулланишни Тошкентнинг "Трактор" клубида бошлаган. Унинг етук футболчи бўлиб етишишида тажрибали мутахассис Вадим Абрамовнинг хизмати беқиёс. Айнан Вадим Карленович уни кўча футболида профессионал футболга олиб келган. 2003 йилда у "Трактор" клубида Ўзбекистон олий лигасидаги дебютини нишонлаган. 2005 йилда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилди.   

Павел Соломин фаолиятидаги энг ёрқин мавсум сифатида 2006 йилни айтиш ўринли бўлади. У ўша йили 21 та гол билан Ўзбекистон чемпионати олий лигаси тўпурарига айланган. Мавсумни муваффақиятли ўтказган Соломинни ўз сафида кўриш истагини билдирган клублар сони етарлича эди. Соломин бу таклифлар орасида Россиянинг "Сатурн" клубини танлади ва 2007 йилги мавсумни Раменскоеда бошлади. Кейин яна Ўзбекистонга қайтди ва "Навбаҳор", "Локомотив" клублари сафида ўйнади. 

Соломин 2010-2012 йилларда Индонезия чемпионатида - "Путра" жамоаси таркибида тўп тепди. Шундан сўнг у яна Ўзбекистонга қайтди. Фаолиятининг сўнгги йилларида "Шўртан", "Машъал" (Муборак), "Обод" (Тошкент) жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 

Бугунги кун қаҳрамони 2006 йилги мавсум голеадорлиги сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олди. У мамлакат бош жамоаси либосида жами 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди. Соломин 2007 йилги Осиё Кубогида иштирок этди. 

Вадим Абрамов, "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи

"Соломинни болалигидан биламан. Жуда тиришқоқ йигитча эди. Кўчада тўп тепиб юрган пайтида кўриб қолиб, "Трактор"га олиб келганман. Истеъдоди ўша пайтдаёқ кўзга ташланганди. Худди кечагидек эсимда. Фаолиятини бошлаган "Трактор" клубида Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлди. Паша сингари таран ҳужумчилар жуда кам. Фурсатдан фойдаланиб, унга соғлиқ-саломатлик тилайман. Ундан яхши мураббий чиқишига ишонаман. Ҳамма гап унинг ўзида қолган".

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилар номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Павел Соломинни муборакбод этамиз.  

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика