UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  13 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4

Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди Янгиликлар

Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол олами вакилларини табриклашда давом этамиз.

Бугун тажрибали ҳужумчиларимиздан бири, мамлакатимиз жамоаларидан ташқари, хориж клубларида ҳам легионер мақомида тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Павел Соломин оиласи даврасида туғилган кунини нишонлаяпти. 1982 йилнинг 15 июнь куни дунёга келган Паша футбол билан профессионал даражада шуғулланишни Тошкентнинг "Трактор" клубида бошлаган. Унинг етук футболчи бўлиб етишишида тажрибали мутахассис Вадим Абрамовнинг хизмати беқиёс. Айнан Вадим Карленович уни кўча футболида профессионал футболга олиб келган. 2003 йилда у "Трактор" клубида Ўзбекистон олий лигасидаги дебютини нишонлаган. 2005 йилда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилди.   

Павел Соломин фаолиятидаги энг ёрқин мавсум сифатида 2006 йилни айтиш ўринли бўлади. У ўша йили 21 та гол билан Ўзбекистон чемпионати олий лигаси тўпурарига айланган. Мавсумни муваффақиятли ўтказган Соломинни ўз сафида кўриш истагини билдирган клублар сони етарлича эди. Соломин бу таклифлар орасида Россиянинг "Сатурн" клубини танлади ва 2007 йилги мавсумни Раменскоеда бошлади. Кейин яна Ўзбекистонга қайтди ва "Навбаҳор", "Локомотив" клублари сафида ўйнади. 

Соломин 2010-2012 йилларда Индонезия чемпионатида - "Путра" жамоаси таркибида тўп тепди. Шундан сўнг у яна Ўзбекистонга қайтди. Фаолиятининг сўнгги йилларида "Шўртан", "Машъал" (Муборак), "Обод" (Тошкент) жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 

Бугунги кун қаҳрамони 2006 йилги мавсум голеадорлиги сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олди. У мамлакат бош жамоаси либосида жами 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди. Соломин 2007 йилги Осиё Кубогида иштирок этди. 

Вадим Абрамов, "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи

"Соломинни болалигидан биламан. Жуда тиришқоқ йигитча эди. Кўчада тўп тепиб юрган пайтида кўриб қолиб, "Трактор"га олиб келганман. Истеъдоди ўша пайтдаёқ кўзга ташланганди. Худди кечагидек эсимда. Фаолиятини бошлаган "Трактор" клубида Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлди. Паша сингари таран ҳужумчилар жуда кам. Фурсатдан фойдаланиб, унга соғлиқ-саломатлик тилайман. Ундан яхши мураббий чиқишига ишонаман. Ҳамма гап унинг ўзида қолган".

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилар номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Павел Соломинни муборакбод этамиз.  

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика