UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  12 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  2 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  17 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  9

Бугун "Интер" - "Реал Мадрид": Зидан ЕЧЛдаги юришини давом эттирадими? Янгиликлар

Бугун "Интер" - "Реал Мадрид": Зидан ЕЧЛдаги юришини давом эттирадими?

Хабарингиз бор, бугун тунда ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур доирасида "Реал Мадрид" сафарда "Интер" билан беллашади.

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси куннинг марказий учрашувида "Интер" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилади. Айнан шу беллашувда ҳар икки жамоанинг тақдири ҳал бўлади. Мағлубиятга учраса миланликлар бор эътиборини секин А Серияга қаратса ҳам бўлаверади. Деярли шундай вазият Зидан шогирдларида ҳам. Агар бугун улар мағлуб бўлса, плей-офф йўлланмаси учун курашиш жуда қийин бўлади. Европа Лигаси бу жамоалар учун муҳим, мақсадли мусобақа эмаслигини ҳисобга олиб айтяпмиз. 

Хўш, бугунги ўта муҳим ўйинда "Реал" муваффақиятга эришиши ва оғир ўтган йилни яхши кайфиятда якунлаши учун бевосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтсак.       


Ҳимояда тартиб ўрнатиш

Пандемиядан кейинги даврада "Реал Мадрид" айнан ҳимоядаги ишончли ўйини эвазига Ла Лига ва Испания Суперкубогида муваффақият қозонганди. Криштиану Роналду кетганидан кейин Зидан "Ювентус"даги даври орқали италия футболидан олинган тажрибаси, маҳоратини ишга солди ва ҳимоя қўрғонига алоҳида эътибор қаратди. "Мадрид" 51 учрашувда 43 та гол қўйиб юборди, бу ҳар ўйинга ўртача 0,8 тадан тўғри келади. Бу эса ўз навбатида "Бернабеу"да Криштиану голларни тахлаб ташлайдиган давр билан солиштирилгандаги урилган тўплар камоматини ёпиб кетганди.

Бу мавсум эса ҳимоя мустаҳкамлиги қаергадир "кетиб қолди" шекилли: 12 ўйинда 17 та тўп ўтказиб юборилди, ҳар ўйин ўртача - 1,4 тадан гол. Бу рақамлар нафақат ҳимоядагиларнинг ўйини, балки рақибга босим ўтказиб, имкон қолдирмаслиги (ёки акси) мумкин бўлган жамоавий ҳаракатларнинг ҳам "кўзгуси"дир.


Рақобатбардош Дани Карвахаль

"Мадрид" учун охирги ҳафталарнинг энг яхши янгилиги – бу Дани Карвахалнинг қайтиши. Футболчи тиззасидаги жароҳатдан тахмин қилинганидан эртароқ фориғ бўлди. Дани "Реал" учун ўнг қанотда алмаштириб бўлмас латераль. Қайтганидан кейин биринчи ўйиндаёқ бунга сабаблар етарли эканлигини кўрсатиб қўйди: у ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, ҳужумларга фаол қўшила олади, айнан унинг узатмасидан кейин Мариано боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Карвахалнинг професионаллиги ва ғолиблик ДНК "Мадрид"га Рамос йўқлигида жуда ас қотиши турган гап.


Бензема ва Рамос йўқ. Голни ким уради?

"Мадрид"нинг муаммолари нафақат ҳимоя, балки ҳужум чизиғи билан ҳам бевосита боғлиқ. Ҳозир Зидан шогирдлари ҳисобида 22 та гол мавжуд, ўртача - 1,8 тадан. Ушбу кўрсаткични ўтказиб юборилган голлар билан таққосласак "Реал Мадрид" мухлислари учун у қадар қувончли вазият бўлмайди. Голлар етишмовчилиги Криштиану Роналду кетганидан буён гапирилади, португалиялик кетганидан кейин Карим Бензема клубнинг энг яхши тўпурари: 2018/19-йилги мавсумда 30 та гол, 2019/20-мавсумда - 27 та ва бу мавсум 6 та тўп. Иккинчи ўринда жамоа сардори – Серхио Рамос – марказий ҳимоячи. Криштиану кетгач, "Мадрид" ҳужум чизиғидан ҳеч ким етакчиликни қисман бўлсада, ўз бўйнига ола билмади. Ваҳоланки CR7 Италияга йўл олаётганда Бэйл, Асенсио, Азар, Винисиус, Родриго, ҳеч бўлмаса Йович ва Марианодан бунданда ёрқинроқ, сермаҳсулроқ ўйин кутишганди. Аммо... Савол очиқлигича қолмоқда.


Муҳим футболчининг қайтиши: +1/-2

"Мадрид" "Вильярреал"га қарши Рамос, Каземиро ва Бензема – ўз чизиғида ўта муҳим бўлган ва ўйин қурилишини ҳал қилувчи уч футболчисиз ўтказди. Уларнинг ҳар бири бугунги даврда "Реал" учун ўта муҳим ўйинчи саналади. Серхио Рамос ва Карим Бензема муаммолардан халос бўлиб улгурмаган бўлсада, Каземиро қайдномага киритилди. Бразилиялик – майдон марказидаги муҳим фигура, "Мадрид"га "Серамика"да айнан унинг ишончли ҳаракатлари етишмади десак муболаға бўлмайди. Таркибда Кази билан Зидан жамоаси бироз бошқачароқ ҳаракат қилади. 


"Челси"даги Эден Азар қачон "қайтаркин"? 


Тезкор, вертикал ҳаракатланувчи ва доим рақиб ҳимоясини қийин ҳолатга солиб қўядиган футболчини "Мадрид"да ҳозирча кўриб улгурмадик. Азарнинг "Челси"даги вақтларидаги ўйинларини соғинганлар фақатгина YouTube орқали томоша қилиш билан кифояланишмоқда. Жароҳатлар Эденга янги клубда ўз имкониятларини тўлиқ кўрсатиш, трансфер суммасини оқлаш ва юлдузлик мақомига лойиқ бўлишга имкон бермади. Азар "Вильярреал" билан ўйинни асосий таркибда бошлади, лекин у рақиб ҳимоясидаги балансни буза олмади ҳамда қанотдан бир нечта узатмалари билан ёдда қолди.   


"Пенальти"дан эҳтиёт бўлиш

Сўзимиз аввалида ҳимоячиларнинг ўйини, ундаги муаммолар ҳақида тўхталгандик, лекин "Реал Мадрид" учун янги муаммо пайдо бўлгандек: охирги икки ўйинда "Қироллик клуби" дарвозасига 4 та пенальти белгиланди ва барчаси голга айлантирилди. Тибо Куртуа ҳар сафар зарба йўналишини топаётган бўлсада, ниятига ета олмади. Умуман олганда бельгиялик посбон ҳеч қачон бу борада алоҳида устунлиги қайд этилмаган. Қайд этиб ўтамиз, "Мадрид" дарвозасига ўтган мавсум икки бор пенальти белгиланганди ва уларнинг бирини Куртуа қайтаришга эришганди. Испания Суперкубоги доирасида "Атлетико"га қарши беллашувда.


Ғолиблик руҳияти

Бугун майдонга тушадиган аксарият футболчилар икки йил аввал Киевдаги ЕЧЛ финалида ҳам ўйнаган. Ғолиблик руҳияти ва Европанинг топ жамоалари ("Бавария", "Ювентус", ПСЖ) таслим этилганлиги ҳақидаги хотиралар "Қироллик клуби"га "Интер" билан бўладиган қийин ўйинда ёрдам берса ажабмас. Зинедин Зидан футболчиларини кучли рақибга қарши муҳим беллашувларга қандай тайёрлашни, руҳлантиришни биладиган мутахассис.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика