UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  5 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  4 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  7 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  10 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  9 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  3 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2

Бугун ғалаба қозонишимиз шарт! Фаластиндаги мағлубиятни суратлар ёрдамида ёдга оламиз Янгиликлар

Бугун ғалаба қозонишимиз шарт! Фаластиндаги мағлубиятни суратлар ёрдамида ёдга оламиз

Бугун, 19 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фаластинни қабул қилади.

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувга мухлисларни чорлаб қоламиз. Терма жамоани қийин паллада қўллаб-қувватлашда давом этинг.

Шу ўринда бундан деярли икки ой аввал Фаластинда ўтказилган баҳс ва ундаги мағлубиятимизни суратлар ёрдамида яна бир бор ёдга олишни хоҳладим. Сабабини эса охирида ёзаман.

ЖЧ-2022 саралаши, 2-босқич
Фаластин - Ўзбекистон 2:0

5 сентябрь 2019 йил
Рамаллоҳ, "Файсал Ал Ҳуссайни" стадиони
Ҳакамлар: Фу Минг (Хитой), Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой), Арафа Муҳаммад (Иордания).
Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).
Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).

Голлар: Одай Даббаҳ 60, - 1:0. Ислом Батран 84, - 2:0.

Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид, 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 9.Тамир Сейам, 11.Одай Даббаҳ (21.Ислом Батран, 83), 14.Абдаллаҳ Жобир, 15.Абдаллатиф Ал Баҳдари, 19.Маҳмуд Вади (18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 64), 20.Натми Ал Бадави, 23.Муҳаммад Дарвиш.
Захира: 1.Тавфиқ Абуҳаммад, 2.Аҳмад Қатмиш, 4.Муҳаммад Абумайала, 6.Шади Шабон, 8.Муҳаммад Ямин, 10.Самиҳ Мараба, 12.Холид Салим, 13.Маҳмуд Абуварда, 16.Наим Абуакер, 17.Муса Башир.

Ўзбекистон: 1. Элдорбек Суюнов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Анзур Исмоилов, 15. Егор Кримец, 6. Даврон Ҳошимов, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Одил Аҳмедов, 10. Жалолиддин Машарипов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 83), 8. Икром Алибоев (23.Санжар Шоаҳмедов, 62), 19. Қувондиқ Рўзиев (17.Достонбек Ҳамдамов, 62), 14.Элдор Шомуродов.
Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Хожиакбар Алижонов, 3.Достон Турсунов, 13.Шароф Муҳитдинов, 18.Азизжон Ғаниев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Достон Ибрагимов.

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Вади 19, Егор Кримец 30, Муҳаммад Дарвиш 64.

Ўша кунги баҳс Эктор Купер учун Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидаги сўнгги расмий ўйинга айланганди.


Сунъий майдонда футболчиларга осон бўлмаганди.


Фаластинликлар сардори Абдуллатиф ал-Баҳдари ўша куни Шомуродовга кун бермаганди. Умид қиламиз, бугун акси бўлади.


Икки ярим ой олдинги тўқнашувда Фаластин футболчилари курашларнинг катта қисмида ғалаба қозонишганди, умид қиламиз бугун йигитларимиз якка курашларда уларга ҳеч қандай имкон қолдиришмайди.


Фаластиндаги майдонга энг яхши баҳо.


Элдор ўша куни уролмаган голларини бугун битта қилиб уришига ишонамиз.


Бугунги кунда ўнг қанот вингери роли Қувондиққа эмас, Достон Ҳамдамовга ишониб топширилмоқда.


Афсуски, ўша учрашувда Одай Даббаҳ ҳисобни очганди. Бир кун олдин фаластинлик журналистлар биз билан суҳбатда айнан Одай Даббаҳ ва жамоа сардори Абдуллатиф ал-Баҳдари асосий "фигура" эканликларини таъкидлашганди.


Бугун Элдор Суюновдан гол нишонлашни кутиб қоламиз.


Афсуски, Кримец бугун терма жамоага ёрдам беролмайди.


Одил бугун жамоани йирик ғалаба сари етаклашига ишонамиз.


Захирадан майдонга тушган Ислом Батран дарвозамизга иккинчи голни урган вазият.


Бугун бизнинг захира ўриндиғимиздагилар шундай байрам қилишсин!


No comment!


Сайтимизда материалларни ўқувчилар учун бериб борамиз. Аммо, бу сафар ушбу суратларни кўпроқ футболчиларимиз учун жойладим. Нега? Хоҳладим-ки, ўйинчиларимиз Фаластинда қандай мағлуб бўлишганини ва майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишганини яна бир бор эслашсин. Нима учун эслашсин? Шунинг учун-ки, бугун рақибни янчиб ташлашлари керак. Бугун бизга йирик ҳисобдаги ғалаба зарур. Чунки, ҳар эҳтимолга қарши тўплар нисбатимизни яхшилаб олишимиз керак. Футболчилар бу суратларни кўришади, бунга аминман. Бу суратлар уларнинг кўзларини "ёндириш"да омиллардан бири бўлишига умид қиламан.


Бугун ҳаммаси яхши бўлади. Олға, ЎЗБЕКИСТОН!



Толибжон Қосимов

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика