UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   11 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  6 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург" Янгиликлар

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург"

Бугун Суперлига 20-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Сўғдиёна" ўз майдонида 10-ўриндаги "Металлург"ни қабул қилади. "Сўғдиёна" шу пайтгача 9 бор ғалаба қозониб, 8 марта дуранг қайд этган ҳамда иккита ўйинда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 22-12. "Металлург" ҳисобида эса 6та ғалаба, бир дуранг ва 12 мағлубият бор. Тўплар нисбати 17-27. 

"Сўғдиёна" иккинчи даврада ҳозирча учта ўйинда зафар қучди ва бир бор мағлуб бўлиб, иккита беллашувда дуранг ўйнади. Жиззахликлар охирги икки турдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. 

"Металлург" иккинчи даврада кўрсатаётган натижаларга эса ҳавас қилиб бўлмайди. Бекободликлар иккинчи даврани кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлашди. Сафарда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтган жамоа сўнгра ўз майдонида "Қўқон-1912"га имкониятни бой берди. 

Бугунги баҳс бекободликлар учун муҳим аҳамият касб этади. Жамоа яна ютқазиб қўйса аҳвол чигаллашади. "Сўғдиёна"нинг мақсади эса чемпионатни кучли учликда тугатиш ва бунинг учун жамоа борини бериб ўйнамоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика