UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  5 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  9 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2

Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ"

Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади. Ўйин 18:30да бошланади. 

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун Ғузорда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Бунга сабаб иккала жамоага ҳам очко зарур. Имкониятлар борасида жамоаларни тенг дея оламиз. Албатта, "Шўртан" бугун ўз майдонида ўйнайди, лекин "Олмалиқ"нинг ҳам сафардаги ишлари чакки бўлмаяпти. 

Факт: "Шўртан" ҳозиргача тўртта ўйинда ғалаба қозонган ва барча ғалабалар уйдаги учрашувларда қўлга киритилган. "Шўртан" сафардаги барча баҳсларда мағлуб бўлиб келмоқда. Бу жамоа ҳали дуранг ўйнамаган. 

Факт: Бугун "Олмалиқ" сафарда иккинчи ғалабасини нишонлашга уриниб кўради. Бу жамоа ҳозиргача сафарда олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан фақат биттасида зафар қучган. Виктор Кумиков шогирдлари 6-турда "Обод"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган. 

Биласизми? "Шўртан" ўз майдонида "Локомотив", "Пахтакор" "Нефтчи", "Бунёдкор" каби номдор клублардан устун келган-у, бироқ "Машъал", "Қўқон-1912" жамоаларига ютқазиб қўйган. 

Қизиғи шундаки, "Шўртан" ўз майдонида ғалаба қозонган ўйинларда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган. 

Биласизми? "Олмалиқ" кетма-кет еттита ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу жамоа тўртта ғалабага эришиб, уч марта дуранг ўйнади. "Олмалиқ" охирги марта сафарда "Локомотив"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика