UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  21 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  11 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  24 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  3 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  32

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-тур баҳсларига старт берилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. Учрашув 16:15да старт олади. 


"ҚЎҚОН-1912"

Охирги турларни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган "Қўқон-1912" бугун яна ўз майдонида ўйнайди. Бу қўқонликларнинг қаторасига тўртинчи уй учрашуви бўлади. Шуни айтиш лозим, "Қўқон-1912" охирги пайтларда жуда фаол ўйин кўрсатяпти ва Суперлигада кетма-кет тўртта ғалабага эришди. 

"Қўқон-1912" навбати билан "Динамо" (1:0), "Сурхон" (2:1), "Насаф" (1:0) ва "Бунёдкор" (3:0) клубларини мағлуб этди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 7:1. Албатта, биринчи даврада фақат бир марта ютган "Қўқон-1912" учун қаторасига тўртта ғалаба катта натижа ҳисобланади. 


"ЛОКОМОТИВ"

"Локомотив" эса охирги тўртта учрашувдан биттасини ғалаба билан якунлаб, уч марта дуранг ўйнади. "Темирйўлчилар" уйда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Сурхон", "Бунёдкор" ва "Металлург" билан 1:1 натижасини қайд этишди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 4-3. 

"Локомотив" сафарда тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг ва икки мағлубият. "Локо" охирги марта сафарда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол эвазига "Насаф"ни енгиб қайтган. Шундай экан, бугун "темирйўлчилар" уч очко учун бор куч билан ҳаракат қилишади. 


ҚЎҚОНДАГИ ЎЙИНЛАР

Ҳар икки жамоа Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида ўзаро 9 бор куч синашиб, шундан бештасида "Локо" ғалаба қозонган ва тўрт марта дуранг қайд этилган. "Қўқон-1912" ҳали "Локомотив"ни мағлуб этмаган. Тошкентда кечган биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якун топганди. 

2018 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:2 

2017 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:1

2016 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:3

2015 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 2:2 

Жамоалар шу пайтгача Қўқонда тўрт марта баҳс олиб бориб, шундан иккитасида "Локомотив"нинг қўли баланд келган ва икки бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 5-8, "Локо" фойдасига. Ўтган йил "Локомотив" Қўқондан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика