UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  7 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  62 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган битта учрашув бўлиб ўтади.

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Қизилқум" 5 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Қўқонликлар 2 очко билан охирги ўринда боришяпти. Мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлаган "Қўқон-1912" шундан сўнг кейинги икки беллашувда имкониятни бой берди. 

Қўқон шаҳри жамоаси учун айниқса 3-турда АГМКдан учралган 1:7 ҳисобидаги мағлубият аламли бўлди. Чунки жамоа шундай ҳисобда ютқазиб қўйишини ҳеч ким кутмаганди. Жамоа мағлубият таъсиридами, кейинги ўйинда ҳам ўзини кўрсата олмади ва Фарғонада "Бухоро" билан кечган беллашувда яна ютқазиб қўйди. 

Умуман олганда "Қўқон-1912" охирги икки ўйинда ўз дарвозасидан 10 (!) та гол ўтказиб юборди. Буни эса кўп деса бўлади. Бугунги рақиб "Қизилқум"нинг ҳужум чизиғи Навоийда жуда яхши ҳаракат қилишини инобатга олсак, меҳмонларга осон бўлмаслигини тахмин қилиш қийин эмас. 

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа ҳозирча тўртта ўйиндан фақат биттасида ғалабага эришди. Ҳамиджон Актамов шогирдлари уйда АГМКни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Бу Актамовнинг таржибали мураббий Миржалол Қосимов устидан илк ғалабаси бўлганини эслатиб ўтамиз. Навоийликлар ҳозирча икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлубиятга учрашган. Жамоа ўтган турда Бекободга сафар қилиб 1:4 ҳисобида енгилиб қайтди. Бу эса "Қизилқум"нинг жорий мавсумдаги илк йирик мағлубияти бўлди. 

Навоийдаги охирги 5 ўйин: 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:0 

2018 йил. Биринчи босқич. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 0:2 

2017 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 3:1 

2016 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:1 

2015 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 3:1 

Навоийда кечган охирги бешта ўйинга қараб "Қизилқум"нинг устунлигини кўрамиз. Зеро жамоа ўз майдонидаги сўнгги бешта баҳсдан учтасида ғалаба қозонган. Бир марта дуранг ўйнаб, яна бир бор мағлуб бўлган. Умумий тўплар нисбати 8-5, "Қизилқум" фойдасига. Қўқонликлар бешта учрашувдан тўрттасида рақиб дарвозасига тўп киритишни уддалашган-у, бироқ ўтган йил охирги ўйинда гол ура олишмаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика