UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  0 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  0 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  6 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  6 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  8 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  6 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун Навоий шаҳрида Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида "Локомотив" 25 очко тўплаб 7-ўринда боряпти. "Қизилқум" эса 17 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи давра бошланганидан сўнг ҳар икки жамоа 6тадан учрашув ўтказди. 

"Локомотив" 6 ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг қайд этди ва битта учрашувда мағлуб бўлди. "Қизилқум"га келсак, бу жамоа иккита ўйинда ғалабага эришиб, уч бор мағлубиятга учради ва битта баҳсда дуранг ўйнади. 

Биласизми? "Қизилқум" охирги 2та уй учрашувини ғалаба билан якунлади. Навоийлик "олтин изловчилар" уйда "Машъал" ва "Қўқон-1912"дан устун келишди. 

"Локомотив" охирги учта сафар беллашувида 3 хил натижа қайд этди: "Бухоро" устидан ғалаба, "Металлург" билан дуранг ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсда мағлубият. 

Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида "Локомотив" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йил Навоийда бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якун топган. 

2019. "Қизилқум" - "Локомотив" 1:1

2018. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:3

2017. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

2016. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:1

2015. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

Навоийда кечган охирги 5та ўйиннинг тўрттасида "Локомотив" ғалаба қозонган ҳамда умуман гол ўтказмасдан. Умумий ҳисобда тўплар нисбати 1-9.

Факт: "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаев ўтган йилни ҳисобга олмаганда, бунгача Навоийда ўтказилган охирги 4та ўйиннинг ҳаммасида гол урган. У 2015, 2016, 2017, 2018 йилги мавсумларда кетма-кет "Қизилқум" дарвозасига тўп киритган.

Қизилқум

Ойбек Қиличев - 45'

Суперлига. 20-тур

23/10/2020, 18:00

1
:
1
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 78'

45'
90'
45'  Ойбек Қиличев
71'  Руслан Маргиев (Жасур Азимов)
81'  Эркин Бaйдуллаев
44'  Жаҳонгир Абдумўминов
46'  Дилшод Комилов (Шуҳрат Муҳаммадиев)
46'  Жаҳонгир Абдумўминов (Авазбек Ўлмасалиев)
51'  Марат Бикмаев (Азизбек Амонов)
70'  Кирилл Погребняк (Жавоҳир Алижонов)
78'  Темурхўжа Абдухолиқов
78'  Азизбек Амонов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика