UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  0 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  17 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  19 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Мухлислар бугун Наманганда водий дербиси гувоҳи бўлишади. Ўз олдига чемпионлик мақсадини қўйган "Навбаҳор" ғалабали одимини давом эттириш учун "Нефтчи"га қарши баҳс олиб боради.

Мусобақа жадвалида "Навбаҳор" 8 ўйинда 16 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда. Тўплар нисбати 10-6. "Нефтчи" эса 5 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналикларда тўплар нисбати 4-11. Демак, бугун Намангандаги Марказий стадионда пешқадам ва аутсайдер ўртасиданги "жанг" гувоҳи бўламиз.

Биласизми? "Нефтчи" қаторасига 7та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Жамоа ўзининг ягона ғалабасини илк турда "Қўқон-1912" устидан қўлга киритган. Шундан сўнг Илҳом Мўминжонов шогирдлари икки бор дуранг ўйнаб, бешта учрашувда мағлубиятга учрашди. 

"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонди. Наманганликлар охирги уч турда "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Динамо"ни мағлуб этишди.

Бугунги баҳсда "Навбаҳор"нинг имкониятлари юқори кўринмоқда. Биринчидан, жамоа ўз майдонида ўйнайди, иккинчидан "Навбаҳор" - турнир жадвали пешқадами ва таркиби ҳам кучли. 

Лекин ўз навбатида "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак. Чунки фарғоналикларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

17 май, сешанба. 19:00

НАВБАҲОР – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Сардор Нишонбоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика