UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  2 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  2 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  6 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Локомотив" "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Намангандаги Марказий стадионда кечадиган баҳс соат 19:00да бошланади. 

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 17 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 10-6. "Локомотив" эса 12 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар"да тўплар нисбати 11-13. 

Шу пайтгача 9 беллашувда майдонга тушган "Навбаҳор" шундан бештасида ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Жамоа ўз майдонида 5та ўйин ўтказиб, "Насаф" ва "Нефтчи" билан дуранг ўйнади, "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор"ни мағлуб этган бўлса, "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Бугунги баҳс "Локомотив"нинг сафардаги 6-учрашуви бўлади. Шу пайтгача сафарда беш бор майдонга тушган "темирйўлчилар" "Қизилқум", "Бунёдкор", "Динамо"га имкониятни бой берган ҳолда "Нефтчи" билан "Олимпик"дан устун келишди. "Локо"нинг сафардаги охирги иккита ўйини ғалаба билан якун топган. 

27 май, жума. 19:00

НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Бахтиёр Намазов

Комиссар: Жамшид Имамов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика