UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  2 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   3 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  9 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.

Турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган "Насаф" ўз майдонида 4-ўринда бораётган "Қўқон-1912"ни қабул қилади. 21та ўйин ўтказган "Насаф" 43 очко тўплаган, қўқонликлар эса 21 ўйиндан сўнг 38 очко жамғаришган. Демак, жамоаларни 5 очко ажратиб турибди.

"Насаф" айниқса иккинчи даврада анча сермаҳсул ўйин намойиш этиб келмоқда. Хусусан "аждарлар" мавсумнинг иккинчи ярми бошланганидан бери ҳали мағлуб бўлишмади: 6та ғалаба ва икки дуранг. 

"Қўқон-1912"га келсак, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари иккинчи давра старт олганидан бери тўртта ўйинда зафар қучишди. Бу жамоанинг охирги 3 учрашувда кетма-кет ғалаба қозонгани эътиборга молик. Қўқонликларнинг қаторасига учта ғалабаси "Сурхон", "Машъал" ва АГМК билан ўйинларда қўлга киритилди. 

"Насаф" эса охирги учта ўйиндан иккитасида зафар қучди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари уйда АГМК ва сафарда "Металлург"ни мағлуб этишди. Ундан олдин сафарда "Бухоро" билан кечган баҳс 0:0 ҳисобида якун топганди. 

Яна бир қизиқ маълумот шуки, "Насаф" иккинчи давра бошланганидан сўнг ўз дарвозасидан фақат 1та гол ўтказди. Тўплар нисбати 18-1. Жамоа охирги уч ўйиндан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. 

Бу "Қўқон-1912" учун иккинчи давра ҳисобидан сафардаги 6-баҳс бўлади. Қўқонликлар бунгача бўлиб ўтган 5та сафар учрашувидан иккитасида ғалаба қозониб, икки бор мағлуб бўлишган, яна битта учрашув дуранг билан якун топган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика