UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Каталонияликлар таркиби маълум  0 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  0 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  15 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  5 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.

Турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган "Насаф" ўз майдонида 4-ўринда бораётган "Қўқон-1912"ни қабул қилади. 21та ўйин ўтказган "Насаф" 43 очко тўплаган, қўқонликлар эса 21 ўйиндан сўнг 38 очко жамғаришган. Демак, жамоаларни 5 очко ажратиб турибди.

"Насаф" айниқса иккинчи даврада анча сермаҳсул ўйин намойиш этиб келмоқда. Хусусан "аждарлар" мавсумнинг иккинчи ярми бошланганидан бери ҳали мағлуб бўлишмади: 6та ғалаба ва икки дуранг. 

"Қўқон-1912"га келсак, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари иккинчи давра старт олганидан бери тўртта ўйинда зафар қучишди. Бу жамоанинг охирги 3 учрашувда кетма-кет ғалаба қозонгани эътиборга молик. Қўқонликларнинг қаторасига учта ғалабаси "Сурхон", "Машъал" ва АГМК билан ўйинларда қўлга киритилди. 

"Насаф" эса охирги учта ўйиндан иккитасида зафар қучди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари уйда АГМК ва сафарда "Металлург"ни мағлуб этишди. Ундан олдин сафарда "Бухоро" билан кечган баҳс 0:0 ҳисобида якун топганди. 

Яна бир қизиқ маълумот шуки, "Насаф" иккинчи давра бошланганидан сўнг ўз дарвозасидан фақат 1та гол ўтказди. Тўплар нисбати 18-1. Жамоа охирги уч ўйиндан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. 

Бу "Қўқон-1912" учун иккинчи давра ҳисобидан сафардаги 6-баҳс бўлади. Қўқонликлар бунгача бўлиб ўтган 5та сафар учрашувидан иккитасида ғалаба қозониб, икки бор мағлуб бўлишган, яна битта учрашув дуранг билан якун топган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика