UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  9 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бугун Қаршида футбол ишқибозлари "Насаф" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади. Ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган "Қизилқум" камида кучли учликдан жой олишни мақсад қилган. Ўз навбатида "Насаф" ҳам доим медаллар учун курашишини яхши биласиз. 

"Насаф" бошқаларга нисбатан кам ўйин ўтказган, шу боис 12 очко билан 6-поғонада турибди. Жамоа ҳисобида 3 ғалаба ва уч дуранг бор. Тўплар нисбати 5-2. 8та учрашувда майдонга тушган "Қизилқум" эса 14 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни банд этиб турибди. Тўплар нисбати 12-8. 

"Насаф" Суперлигада мағлубиятга учрамаган икки жамоадан бири. Яна бири - "Пахтакор". Рўзиқул Бердиев шогирдлари Суперлигада охирги учта баҳсдан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди. "Насаф" сафарда "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна"дан устун келиб, ўз уйида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. 

Қизиғи шундаки, ҳозирча Қаршида иккита учрашув ўтказган "Насаф" ҳали ғалаба қозонмаган. 

Мавсумни иккита ғалаба билан бошлаган "Қизилқум" 3-турда "Динамо" билан дуранг ўйнаб, сўнгра яна икки беллашувда зафар қучди. Навоийликлар шундан сўнг қаторасига уч ўйинда ғалаба қозона олишмади. Хусусан жамоа "Навбаҳор" ва АГМКга имкониятни бой бериб, Бекободда "Металлург" билан 1:1 ўйнади. 

Бугун Қаршида ҳар икки жамоанинг чиройли ўйин кўрсатиши кутилмоқда. Имкониятлар борасида 50/50 дея оламиз. 

17 май, сешанба. 19:00

НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Шоҳнур Юлдашев, Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Рашид Айтеков

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

ВАР ассистенти: Алишер Усмонов

Комиссар: Владимир Назаров

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика