UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  10 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  21 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бугун Қаршида футбол ишқибозлари "Насаф" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади. Ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган "Қизилқум" камида кучли учликдан жой олишни мақсад қилган. Ўз навбатида "Насаф" ҳам доим медаллар учун курашишини яхши биласиз. 

"Насаф" бошқаларга нисбатан кам ўйин ўтказган, шу боис 12 очко билан 6-поғонада турибди. Жамоа ҳисобида 3 ғалаба ва уч дуранг бор. Тўплар нисбати 5-2. 8та учрашувда майдонга тушган "Қизилқум" эса 14 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни банд этиб турибди. Тўплар нисбати 12-8. 

"Насаф" Суперлигада мағлубиятга учрамаган икки жамоадан бири. Яна бири - "Пахтакор". Рўзиқул Бердиев шогирдлари Суперлигада охирги учта баҳсдан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди. "Насаф" сафарда "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна"дан устун келиб, ўз уйида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. 

Қизиғи шундаки, ҳозирча Қаршида иккита учрашув ўтказган "Насаф" ҳали ғалаба қозонмаган. 

Мавсумни иккита ғалаба билан бошлаган "Қизилқум" 3-турда "Динамо" билан дуранг ўйнаб, сўнгра яна икки беллашувда зафар қучди. Навоийликлар шундан сўнг қаторасига уч ўйинда ғалаба қозона олишмади. Хусусан жамоа "Навбаҳор" ва АГМКга имкониятни бой бериб, Бекободда "Металлург" билан 1:1 ўйнади. 

Бугун Қаршида ҳар икки жамоанинг чиройли ўйин кўрсатиши кутилмоқда. Имкониятлар борасида 50/50 дея оламиз. 

17 май, сешанба. 19:00

НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Шоҳнур Юлдашев, Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Рашид Айтеков

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

ВАР ассистенти: Алишер Усмонов

Комиссар: Владимир Назаров

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика