UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бугун Қаршида футбол ишқибозлари "Насаф" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади. Ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган "Қизилқум" камида кучли учликдан жой олишни мақсад қилган. Ўз навбатида "Насаф" ҳам доим медаллар учун курашишини яхши биласиз. 

"Насаф" бошқаларга нисбатан кам ўйин ўтказган, шу боис 12 очко билан 6-поғонада турибди. Жамоа ҳисобида 3 ғалаба ва уч дуранг бор. Тўплар нисбати 5-2. 8та учрашувда майдонга тушган "Қизилқум" эса 14 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни банд этиб турибди. Тўплар нисбати 12-8. 

"Насаф" Суперлигада мағлубиятга учрамаган икки жамоадан бири. Яна бири - "Пахтакор". Рўзиқул Бердиев шогирдлари Суперлигада охирги учта баҳсдан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди. "Насаф" сафарда "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна"дан устун келиб, ўз уйида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. 

Қизиғи шундаки, ҳозирча Қаршида иккита учрашув ўтказган "Насаф" ҳали ғалаба қозонмаган. 

Мавсумни иккита ғалаба билан бошлаган "Қизилқум" 3-турда "Динамо" билан дуранг ўйнаб, сўнгра яна икки беллашувда зафар қучди. Навоийликлар шундан сўнг қаторасига уч ўйинда ғалаба қозона олишмади. Хусусан жамоа "Навбаҳор" ва АГМКга имкониятни бой бериб, Бекободда "Металлург" билан 1:1 ўйнади. 

Бугун Қаршида ҳар икки жамоанинг чиройли ўйин кўрсатиши кутилмоқда. Имкониятлар борасида 50/50 дея оламиз. 

17 май, сешанба. 19:00

НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Шоҳнур Юлдашев, Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Рашид Айтеков

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

ВАР ассистенти: Алишер Усмонов

Комиссар: Владимир Назаров

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика