UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   4 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  8 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14

Бугун футбол. "Металлург" - "Динамо" Янгиликлар

Бугун футбол. "Металлург" - "Динамо"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бекободда "Металлург" Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида жамоалар ёнма-ён ўринларни эгаллаб турибди. "Металлург" 7 очко билан 11, "Динамо" эса 6 очко тўплаган ҳолда 12-ўринда келяпти. 

"Металлург" мавсумни ғалаба билан бошлади ва илк турдаги ғалаба ҳамон ягоналигича қолмоқда Жамоа ўшанда ўз майдонида АГМКдан 1:0 ҳисобида устун келганди. Шундан бери бекободликлар 6та ўйинда майдонга тушиб, 4 дуранг ва икки мағлубият қайд этишди. Жамоанинг тўплар нисбати 4-6

Бироз танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Динамо" ҳам ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонган. "Динамо" ўз майдонида "Локомотив"дан устун келганди. Қолган ўйинларда эса жамоа ҳисобида 3 дуранг ва 4 мағлубият бор. Тўплар нисбати 6-9

Биласизми? Ҳар икки жамоани ҳам бугунги кунда хорижлик мураббий бошқармоқда. "Металлург"да испаниялик Луисма Эрнандес ишлаётган бўлса, "Динамо"ни сербиялик Предраг Роган бошқаряпти. Бу томонлама ҳам бугунги ўйин қизиқ кечиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда чет эллик мураббийларнинг қўллайдиган тактикаси қизиқишни оширади. 

17 май, сешанба. 19:00

МЕТАЛЛУРГ – ДИНАМО

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Санжар Назаров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика