UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  0 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  5 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  1 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 27-тур баҳсларига старт берилади.

Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ўйин 18:00да бошланади. Мазкур баҳс "Навбаҳор"нинг янги бош мураббийи Андрей Канчельскис учун сафардаги илк учрашув бўлади.

Иккинчи босқич турнир жадвалида "Локомотив" 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Навбаҳор" эса 24 очко тўплаган ҳолда "Пахтакор"дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи босқичда тўртта ўйин ўтказган "Навбаҳор" фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоа ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоа аввалги учта беллашувда ғалаба қозона олмади: иккита дуранг ва бир мағлубият. Натижада Илҳом Мўминжонов истеъфога чиқиб янги мураббий тайинланди. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи босқич ўйинида "Локомотив" бугунги рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Наманганда эса майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Локомотив" иккинчи босқични дадил бошлади ва давом эттиряпти. Жамоа бунгача ўтказилган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган. "Темирйўлчилар" навбати билан "Металлург", "Бунёдкор", "Бухоро" ва "Пахтакор"ни мағлуб этишди. Қизиғи шундаки, охирги иккита баҳсни сафарда ўтказган "Локо" бир хил 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Хўш, сизнингча бугун бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигида кимга омад кулиб боқади ва қандай ҳисоб қайд этилади?

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика