UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  4 19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам (матнли трансляция)  15 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  2 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  20 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Бугун футбол. "Локомотив" - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.

Соат 21:00да бошланадиган беллашув ўзига яраша қизиқ кечиши кутилмоқда. Турнир жадвалида "Локомотив" 28 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди, "Насаф" ҳисобида эса 20 очко мавжуд ва бу жамоа 7-ўринда бормоқда.

"Локомотив" шу пайтгача бўлиб ўтган 16та ўйиннинг тенг ярмида ғалабага эришди. "Насаф" эса ҳозирча фақат тўртта баҳсда ғалаба қозонган. "Локо" охирги пайтларда анча ўзига келиб олди ва охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Локомотив" ўз майдонидаги беллашувларда ҳали мағлуб бўлмаган. Жамоа тўрт марта ғалаба қозониб, яна шунча дуранг ўйнади.

Қаршининг "Насаф" клуби охирги пайтларда ғалаба нашидасини сура олмаяпти. Жамоа охтирги бешта ўйиндан фақат биттасида зафар қучди ва уч марта дуранг ўйнади. "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этганидан бери кейинги беллашувларда ғалаба қозона олмади.

Факт: "Насаф" бу йилги мавсумда сафарда 8та ўйинда майдонга тушиб шундан фақат биттасида уч очколи бўлган. Жамоа 3-турда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Қолаверса, "Насаф" сафарда кам гол урган (5та) жамоалардан бири бўлиб турибди.

Бугунги қарама-қаршиликда имкониятлар қандай? Албатта, устунлик кўпроқ "Локо" томонида. Қаршида бўлиб ўтган беллашувда "Насаф" 2:1 ҳисобида "темирйўлчилар"дан устун келганди. Аммо пойтахтдаги баҳсда омад майдон эгаларига кулиб боқиши кутилмоқда.

Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика