UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  3 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  4 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.

Маълум муддат танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Нефтчи" бугун Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Мусобақа жадвалида АГМК 17 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, "Нефтчи" 9 очко йиққан ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. АГМКда тўплар нисбати 15-8, "Нефтчи"да эса 7-11. 

Мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлаган АГМК шундан бери қаторасига 7 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу орада 5 ғалаба ва икки дуранг қайд этишди. 

АГМК учун бугунги баҳс ўз майдонидаги 4-учрашув бўлади. Бунгача ўтказилган 3та баҳсда олмалиқликлар "Қўқон-1912" билан "Сўғдиёна"дан устун келиб, "Бунёдкор" билан 0:0 ўйнашди. Ўтган тур жамоа сафарда "Динамо"ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтди. 

"Нефтчи" бугун сафарда бешинчи ўйинини ўтказади. Илҳом Мўминжонов шогирдлари бунгача ўтказилган сафар беллашувларида иккитадан мағлубият ва дуранг қайд этган. "Нефтчи" сафарда "Пахтакор" ва "Қизилқум"га имкониятни бой бериб, "Динамо" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаган. 

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафар ўйинларида фақат битта гол урди. 

АГМК эса ҳозирча ўз майдонидаги беллашувларда 6та гол уришнинг уддасидан чиққан. 

27 май, жума. 19:00

АГМК – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Рустам Чориев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

VAR ассистент: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика