UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  4 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  9 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.

Маълум муддат танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Нефтчи" бугун Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Мусобақа жадвалида АГМК 17 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, "Нефтчи" 9 очко йиққан ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. АГМКда тўплар нисбати 15-8, "Нефтчи"да эса 7-11. 

Мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлаган АГМК шундан бери қаторасига 7 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу орада 5 ғалаба ва икки дуранг қайд этишди. 

АГМК учун бугунги баҳс ўз майдонидаги 4-учрашув бўлади. Бунгача ўтказилган 3та баҳсда олмалиқликлар "Қўқон-1912" билан "Сўғдиёна"дан устун келиб, "Бунёдкор" билан 0:0 ўйнашди. Ўтган тур жамоа сафарда "Динамо"ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтди. 

"Нефтчи" бугун сафарда бешинчи ўйинини ўтказади. Илҳом Мўминжонов шогирдлари бунгача ўтказилган сафар беллашувларида иккитадан мағлубият ва дуранг қайд этган. "Нефтчи" сафарда "Пахтакор" ва "Қизилқум"га имкониятни бой бериб, "Динамо" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаган. 

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафар ўйинларида фақат битта гол урди. 

АГМК эса ҳозирча ўз майдонидаги беллашувларда 6та гол уришнинг уддасидан чиққан. 

27 май, жума. 19:00

АГМК – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Рустам Чориев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

VAR ассистент: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика