UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  39 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

Бугун футбол. АГМК - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Бунёдкор"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 9-тур учрашувларига старт берилади.

Олмалиқ шаҳридаги Марказий стадионда АГМК ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 19:00да старт олади. 

Турнир жадвалида АГМК 13 очко тўплаб 4-ўринда бормоқда. Жамоа 7та ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнаган ва иккита учрашувда имкониятни бой берди. АГМКда тўплар нисбати 13-7. 

"Бунёдкор" эса 11 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. Тошкентликлар 8та учрашув ўтказиб, учтадан ғалаба ва мағлубият қайд этган, шунингдек иккита ўйин дуранг билан якун топган. "Бунёдкор"да тўплар нисбати 11-14. 

Биласизми? Суперлигада кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонган "Бунёдкор" охирги уч учрашувда зафар қуча олмади. Хусусан "қалдирғочлар" ўз уйларида "Олимпик"ка 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, сафарда Намангандан ҳам мағлубият билан қайтишди ва ўтган тур уйда "Металлург" билан дуранг ўйнашди. 

АГМК эса аксинча охирги беш ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлашганди. Лекин шундан бери АГМК яхши ўйин ва натижа қайд этиб келмоқда. 

Бугунги баҳс "Бунёдкор"нинг бош мураббийи Виктор Карпенко учун дебют ўйин бўлади. Албатта, янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда "Бунёдкор" қандай натижа қайд этиши кўпчиликка қизиқ бўлса керак.

Суперлига 9-тур. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00

АГМК – БУНЁДКОР

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Найим Қосимов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Элёр Турсунов

ВАР ассистенти: Андрей Сапенко

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика