UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  3 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  2 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

Бугун футбол. АГМК - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Бунёдкор"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 9-тур учрашувларига старт берилади.

Олмалиқ шаҳридаги Марказий стадионда АГМК ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 19:00да старт олади. 

Турнир жадвалида АГМК 13 очко тўплаб 4-ўринда бормоқда. Жамоа 7та ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнаган ва иккита учрашувда имкониятни бой берди. АГМКда тўплар нисбати 13-7. 

"Бунёдкор" эса 11 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. Тошкентликлар 8та учрашув ўтказиб, учтадан ғалаба ва мағлубият қайд этган, шунингдек иккита ўйин дуранг билан якун топган. "Бунёдкор"да тўплар нисбати 11-14. 

Биласизми? Суперлигада кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонган "Бунёдкор" охирги уч учрашувда зафар қуча олмади. Хусусан "қалдирғочлар" ўз уйларида "Олимпик"ка 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, сафарда Намангандан ҳам мағлубият билан қайтишди ва ўтган тур уйда "Металлург" билан дуранг ўйнашди. 

АГМК эса аксинча охирги беш ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлашганди. Лекин шундан бери АГМК яхши ўйин ва натижа қайд этиб келмоқда. 

Бугунги баҳс "Бунёдкор"нинг бош мураббийи Виктор Карпенко учун дебют ўйин бўлади. Албатта, янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда "Бунёдкор" қандай натижа қайд этиши кўпчиликка қизиқ бўлса керак.

Суперлига 9-тур. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00

АГМК – БУНЁДКОР

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Найим Қосимов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Элёр Турсунов

ВАР ассистенти: Андрей Сапенко

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика