UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Милан"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги мақсадлари маълум  0 22:33Эдерсон: "Финалда барча нарсага тайёр бўлишимиз керак"  0 22:15"Ньюкасл"га ёзда трансферлар учун қанча маблағ ажратилади?  2 21:56"Ал Аҳли" Риёд Маҳрез учун супер таклиф билан чиқди  1 21:29Ўзбекистон термасининг бугунги машғулотидан видео  0 21:12АПЛнинг икки клуби Мэддисонни сотиб олишга тайёр  1 20:51"Боруссия" Д Беллингемнинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди  3 20:30Анчелотти ВАРнинг асосий камчилиги ҳақида гапирди  1 20:11"Манчестер Сити" финал учун қайдномани маълум қилди  8 19:50"Реал" чап қанот ҳимоячиси сотиб олди  3 19:26Хави Гюндоганни "Барселона"га ўтишга кўндирди  2 18:51"Ливерпул"нинг яна бир футболчиси Бундеслигага йўл олди  0 18:43Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг жанги трансляцияси, Нодирбек бугун Магнус Карлсен билан ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 18:22Расман: "Севилья" "Ренн" ҳимоячисини сотиб олди   2 17:50"Бавария" Лаймер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди  1

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон — ЧЕМПИОН! Янгиликлар

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон — ЧЕМПИОН!

Тошкентда U-20 Осиё Кубоги ўз ниҳоясига етди.

U-20 Осиё Кубоги

Финал

Ўзбекистон – Ироқ 1:0

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Муҳаммад Назми (Малайзия), Аҳмад Саид (БАА), Муҳаммад Зайрул (Малайзия), Яхё Алмулла (БАА), Файсал Эид (Қатар)

Назоратчи: Ден Хиалонг (Хитой)

Комиссар: Носир Алобеидли (БАА)

Гол: 1:0 — 72, Умарали Раҳмоналиев

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров (4.Абубакр Ашуров, 90), 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдирахматов (2.Иззатулло Пўлатов, 82), 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов (18.Саидафзалхон Ахроров, 90), 22.Шерзод Эсанов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 60), 23.Асадбек Жўрабоев (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 60)

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 11.Шаҳриёр Жабборов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 19.Шаҳзод Акрамов

Ироқ U-20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Раад Хотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим (8. Исмоил Аҳмад, 89), 6.Адам Толиб, 9.Мустафо Қобил (11. Ашар Али, 77), 10.Абдулқодир Айюб, 16.Али Жассим, 18.Али Содиқ (20. Чарбел Авни Шамун, 89), 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим (7. Муҳаммад Жамиил, 80)

Захира: 1. Аббос Карим, 12. Омран Заки, 3. Али Аббос, 13. Аббос Мажид, 14. Аббос Фадҳил, 15. Аббос Мане, 17. Мислим Мусса, 23. Аббууд Рабаҳ.

Огоҳлантириш: Сажжад Муҳаммад (34), Жаҳонгир Ўрозов (83)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ЎЗБЕКИСТОН — ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

90+4. Бир дақиқа қолди, йигитлар, бор куч билан югуринглар, иштонидан тортинглар, лекин ўтказиб юборманглар.

90. Ўзбекистонда ўзгаришлар: Беҳрузбек Асқаров ва Маҳмуджон Маҳамаджанов ўрнига Абубакр Ашуров ва Саидафзалхон Ахроров туширилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ироқда икки ўзгариш: Абдул Раззоқ Қосим ва Абдулқодир Айюб ўрнига Исмоил Аҳмад ва Аббос Фадҳил майдонга туширилди.

87. Абдураззоқовнинг жаримадан йўллаган зарбасига жиччагина аниқлик етишмади.

83. Жаҳонгир Ўрозов огоҳлантирилди.

83. Абдураззоқовнинг зарбасига аниқлик етишмади. Ҳечқиси йўқ, кайфиятни туширмаймиз. Ғазабларни ошкора этмаймиз. Ахир шунча тепки еса ҳам, тўпнинг чинқирагани эшитилгани йўқ-ку.

82. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Зафармурод Абдирахматов ўрнига Иззатулло Пўлатов учрашувни якунлаб қўяди.

80. Ироқ таркибида ўзгариш: Ҳайдар Абдулкарим ўрнига Муҳаммад Жамиил ўйинни давом эттиради.

77. Ироқ таркибида ўзгариш: Мустафо Қобил ўрнига Ашар Али майдонга туширилди.

Бугунги учрашувни кузатиш учун 33834 нафар томошабин ташриф буюрибди. Ташқарида ҳам шунчага яқин ишқибоз бўлса, ажабмас.

72. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Раҳмоналиев ҳисобни очди! Хурсандчилигимдан ёнимдаги экранни уриб юборай дедим. Аммо ўйлаб қарасам, анча қиммат тураркан.


71. Пенальти! Файзуллаев рақибини алдади, ироқлик ҳимоячи эса уни тўхтатиб қолди. Ўзбекистон ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин.

66. Абдураззоқовнинг зарбасидан сўнг Ироқ посбони тиржайганча тўпни эгаллаб олди.

65. Боймуродовдан фантастик сейв! Жамоадошлари ундан битта чойхона қарздор.

60. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш: Шерзод Эсанов ва Асадбек Жўрабоев ўрнига Нодирбек Абдураззоқов ва Пўлатхўжа Холдорхонов майдонга туширилди.

58. Диққат марказидан кетмаётган Жўрабоевни бу сафар сумка кўтариб олган ходимлар йўқлаб чиқишди.

56. Жўрабоевнинг навбатдаги зарбаси қишлоқ йўлларининг қишдаги ҳолатига ўхшайди.

52. Ўйин арафасида ишқибозлар билет талашгани сингари футболчилар тўп талашиб қолишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Йигитларга омад! Рақибнинг "энасини кўрсатиб қўйишини" тилаб қоламиз. 

Биринчи бўлим статистикаси

Тўпни эгаллаб туриш: 54%-46%

Курашларда устун келиш: 46%-54%

Ҳаводаги курашларда устунлик: 42%-58%

Паслар: 191-171

Паслар аниқлиги: 78%-72%

Зарбалар: 6-2

Аниқ зарбалар: 1-1

Тайм якунланди. Бироз нафас ростлаб оламиз.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Файзуллаев бир рақибини финт ишлатиб алдаб ўтди, иккинчисига келганда, тўхтатиб қолинди. Ҳакам эса қовоқларимизни уядиган қарор қабул қилди.

38. Ироқликлар бир лаҳза ҳапдори излашга мажбур қилди, аммо дарвозабонимиз бунга ҳожат йўқлигини исботлади.

34. Сажжад Муҳаммад набираларига Осиё кубоги финалида сариқ карточка олганман дея мақтаниб юрадиган бўлди.

31. Файзуллаев барчани "ГООООООЛЛЛЛ" деб бақиришга мажбур қилди, аммо ён ҳакам барча хурсандчиликларни чиппакка чиқариб, байроқчасини милицонер таёғига ўхшатиб олдинга чўзди.

29. Ироқликларнинг зарбасидан сўнг Ўзбекистон посбони Боймуродов қизларни қучгандек тўпни бағрига босиб олди.

27. Эсанов дарвоза ортида ўтирган томошабинларга тўпни совға қилди.

25. Жўрабоев дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан фойдалан олмаганидан сўнг стадиондан эсон-омон чиқиб кетишни ўйлаб кўрса яхши бўларди.

24. Ироқликларда кўмир... йўғ-е, бурчак зарбаси демоқчи эдим. Русчани яхши билмайман, тўғри тушунасиз деган умиддаман.

22. Файзуллаев прессинг натижасида тўпни олиб қўйди, аммо виждони қийналди шекилли, тўпни рақиб дарвозабонига совға қилди.

21. Абдирахматов айтишга ноқулай қисмидан шикастланди.

19. Жўрабоев яна вазиятда чаққонроқ ҳаракат қила олмади. Оёғига гипс кийдириб бўлса ҳам Холдорхоновни майдонга тушириш керакмикан деган ўй келиб қолди.

15. Асадбек Жўрабоевга ҳужумни якунлашда маҳорат етишмади. Маҳорат бобида чиптасотар чайқовчилардан ўрнак олса бўларди.

10. Ортиқбоев ортиқча ҳаракат қилиб, Абдулкаримни йиқитди.

5. Жўрабоев рақиб дарвозаси томон бош билан зарбаси йўллади, аммо унинг орзулари кейинроқ амалга ошадиган бўлди.

3. Файзуллаев бурчак зарбаси амалга оширди. Аммо ироқлик футболчи тўпни дарвоза чегарасидан ўтказмади ва тўпга қизил паспортини бериб, ортга жўнатиб юборди.

1. Учрашув бошланди!

Бугун Ўзбекистон кўк, Ироқ оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учрашувни томоша қилишга ташриф буюрди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Эл қатори, мен ҳам футболчиларимизга битта тилак айтиб қоламан: "Ўйин давомида тезлигингиз стадионда айни дамдаги интернет тезлиги каби бўлмасин".


Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг финалга қадар етиб келгани кўпчилик учун фойдадан ҳоли бўлмади. Айниқса, "Ока, чипта керакми" дейдиганлар учун.


Бугун Ўзбекистон ёшларига фақат ва фақат ғалабани тилаб қоламиз, чунки нархи қизларнинг сочлари сингари ўсиб борадиган автомобиль олиш осон эмас. 


Осиёнинг 16 терма жамоаси мана шу шалпангқулоқ учун кураш олиб бормоқда. Амакимнинг шкафида кўрган гул соладиган вазага ўхшаб кетаркан-у, бироз ялтироқ ва қорин қўйган экан. 


Стадион бўйлаб вувузелалар ижро этилмоқда. Яхшиликка яхши-я, эртага анча вақтдан буён кўришмаган лор танишимни йўқламасам бўлгани эдим.


Айтганча, Аббос Файзуллаев асосий таркибда.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва финал расмийлари майдонда


Ҳали ўйин бошланмасдан туриб, стадион ичидаги атмосфера ҳам ажойиб. DJ Macarella ижросидаги мусиқага рақс тушиб юборишим ҳам мумкин-у, ижтимоий тармоқлар юлдузи бўлишни истамайман.


Ушбу жараён ҳам қайсидир маънода қизиқарли. "Ока, ўтказворинг, мана, билетим бор", "Оёғимни босволдинг-ку", "Вой, жоним", "Ока, билет керакмасми", "Қайдасан, нимага телефонни кўтармайсан", "О, анави фанаткани қара" деган гаплар қулоқларингиз остида жаоранглаган бўлса, ажабмас.


Майдонга одамлар дарё мисоли оқиб келишмоқда. Албатта, то чипталарида кўрсатилган ўриндиққа жойлашиб олгунга қадар мухлислар анча тер тўкишмоқда. Аввалига метро ёки автобусдан тушиб, ҳавомиз мусаффолигига шукроналар келтирса, сўнгра ичкари киргунга қадар ҳам яхшигина машаққатдан ўтишигатўғри келади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "Бунёдкор"га етиб келди

Ассалому алайкум, стадионда ўтирган ёки стадионга кира олмаётган, эҳтимол, чипта нархини эшитиб, ўйинни стадион ташқарисидаги монитор орқали, балки диванга ёнбошлаб кўришни мақбул топган қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг ҳал қилувчи учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +94   

Фикрлар

+17   
18 мар 18:30:52
Soccerland777
Ахолиси анча кам бўлган, масалан Арманистон, Грузия, Озарбайжонлардаям 50-60 минглик стадионлар бор. 36 миллионлик Ўзбекистонда бор йўғи 34 минглик. Тезроқ қуриш керак барибир. 75.000 бўлсаям тўларди бунақа пайтлар
+13   
18 мар 18:09:13
Мирик с Бухары
Узбекистон ТЖга Бухородан туриб омад тилаймиз !! Чемпионлик бизники !!!

Билетфурушларга эса уйинг куйсин деб коламиз !!! Ман хайронман, 2.5 млн га билет олгунча, шу пулга зур бозорлик киб келиб, ота-онанг, аел фарзандларингни боксанг булмайдими, билетфуруш касот булиб хонавайрон булмайдими !!
+11   
18 мар 19:25:39
Ózga sayyoralik
rashidhon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Коррупцияга Карши курашяпмиз дейилади хаммаси ху́жакурсинга мана биргина чипта масаласи шу оддий нарсани эплолмаяптику котта котталарига йу́л бу́лсин.
XALQ biletlar bahosi osmon bõlib ketsa ham olaverishadi. GM UzavtoMators kanserva banka mashinalari osmon bõlib ketsa ham olaverishadi...!

Bizda birlashish yõq. Shuning uchun ham hammasi monopoliya❗
+10   
18 мар 21:34:56
Footbal_uzb
Rahmat O'zbegim o'g'lonlari. Gap yo'q! Translatsiyani yozgan sharhlovchiga ham gap yo'q. Shunaqa qiziqarli qilib matnli translatsiyani yozavering! :))))))) "Ko'mir" deganingizni o'qib mazza qivordim. Respect!!!
+10   
18 мар 21:32:08
Озод Ачилов
Равшан Хайдаровдан негативчиларга ажойиб жавоб бўлди. Бошқа гапирманглар бу мураббий ҳақида. У тарихга кирди.
+10   
18 мар 21:16:09
Kambaraliev
Коил бунаканги чемпионликни нишонлаш хали бери болмаган давлатимиз рахбари бн нишонлаш жуда бошкача болди
+9   
18 мар 21:31:31
NavBars
OFARIN YIGITLAR!!! XALQIMIZGA CHEMPIONLIK MUBORAK BOʻLSIN!!!
OLGʻA OʻZBEGIM, OLGʻA OʻZBEKISTON!!!
+9   
18 мар 21:15:38
Ali Aliyev
Нестеровдан кейин энг яхши вратарь бу Боймуродов булади энди
+9   
18 мар 21:11:32
Ali Aliyev
TABRIKLAYMIZ! Ravshan Haydarov eng zor trener
+9   
18 мар 21:02:12
JOKER 10
Пахтакорда Суюнов ва Қувватовга хизматлари учун рахмат айтамиз ва Отабекни кутиб оламиз !!!
+8   
18 мар 21:36:56
Mirziyo Sh
O'zbekistonda tug'ulganimdan faxrlanaman Olg'a O'zbekiston. Barcha O'zbekistonliklarga chempionlik muborak bo'lsin va Davomli bo'lsin...
+8   
18 мар 21:29:44
Olg'a
Uzbekistan finalda yutib Yurtboshimiz bilan kubokni baland ko'targanini ko'rib Navbahor kecha alamli mag'lubiyatiga katta dalda bo'ldi. Olg'a Uzbekistan! Olg'a Navbahor!
+8   
18 мар 21:29:36
Olg'a
Uzbekistan finalda yutib Yurtboshimiz bilan kubokni baland ko'targanini ko'rib Navbahor kecha alamli mag'lubiyatiga katta dalda bo'ldi. Olg'a Uzbekistan! Olg'a Navbahor!
+8   
18 мар 21:25:47
Jasur Bektoshev
Яхшихамки шу ПАХТАКОР академияси бор экан
+8   
18 мар 21:15:24
DON USMON
Prezidentimizgayam rahmat stadionda qollab turgani uchun.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика