UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  6 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  41 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  430 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2

Бугун дерби! "Сити" ўз майдонида "Юнайтед"ни қабул қилади (превью) Янгиликлар

Бугун дерби! "Сити" ўз майдонида "Юнайтед"ни қабул қилади (превью)

Бугун АПЛнинг 16-тури доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" билан баҳс олиб боради.

"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД"

Шанба, 7 декабрь 2019 йил

Премьер Лига, 16-тур.

"Этихад", Манчестер.

Бошланиш вақти: 17:30 (Манчестер) – 22:30 (Тошкент).

Турнир жадвалидаги ҳолатидан қатъи назар "Манчестер Юнайтед" гранд жамоаларга қарши ажойиб ўйинларни ўтказмоқда. Сульшер шогирдлари ушбу мавсумда кучли олтилик жамоаларига мағлуб бўлмаганини ҳисобга олсак, учрашувда катта эҳтимол билан "Юнайтед" ғалабага эришишини кўплаб мутахассислар тахмин қилишмоқда.

Йўқотишларга аҳамият берадиган бўлсак, "шаҳарликлар" таркибида Аймерик Ляпорт ҳамда Серхио Агуэро жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Лерой Сане эса узоқ муддатга сафдан чиққани маълум.

Аксинча, Илкай Гюндоган дисквалификациясидан сўнг яна майдонга тушишга тайёр ҳолатда. Ҳимоячи Александр Зинченко эса жароҳатини даволаб бўлди.

Ўйинолди матбуот анжуманида "қизил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Антони Марсьялнинг дербида ўйнаш имконияти борлигини айтганди. Поль Погба эса шу ойда сафга қайтади.

Аммо манкунианликларда йўқотишлар бироз кўпроқ. Эрик Байи, Диогу Далот ҳамда Маркос Рохо каби ҳимоячилар жароҳат олишган.

"Манчестер Сити"

32 очко билан 3-ўринда бормоқда.

"Шаҳарликлар" АПЛ доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 27 ўйиннинг 24тасида ғалабага эришди. Шу давр мобайнида жамоа 81 гол урди ва атиги бир баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

Гвардиола шогирдлари ўз майдонида топ-6 жамоаларга қарши ўтган сўнгги 3 ўйинида 5 очко йўқотди. Ўтган мавсумда ҳам жамоа шунча очко йўқотганди.

"Манчестер Сити" ушбу мавсумда умумий 13 очко йўқотишга улгурди. Жамоа ўтган мавсумда 16, ундан олдингисида 14 очко йўқотганди.

Жамоа барча турнирларда кетма-кет 8 ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмади. Гвардиола АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтган 6 ўйиннинг 4тасида ғалабага эришган.

"Манчестер Юнайтед"

21 очко билан 6-ўринда.

Жамоанинг айни дамдаги 4 ўйинлик мағлубиятсиз серияси ушбу мавсумда энг узоғи бўлиб турибди. "Юнайтед" АПЛ доирасида сафарда ўтган сўнгги 11 ўйиннинг атиги 1тасида ғалабага эришган ва ҳар бир ўйинда битта бўлса-да, гол ўтказиб юборган.

"Қизил иблислар" сафарда ўтаётган сўнгги 12 ўйиннинг барчасида гол ўтказиб юбормоқда. Бу сўнгги 33 йилликдаги энг ёмон натижа. 1985-86 йилги мавсумда манкунианликлар сафарда ўтган кетма-кет 15 ўйиннинг барчасида гол ўтказиб юборганди.

Оле қўл остида манкунианликлар сафарда ўтган 7 ўйинда ғалабага эришди. Бироқ уларнинг ўртача поғонаси 14-ни ташкил қилади. Жамоа турнир жадвалида энг юқори 3-ўринда бўлган "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозонган, ҳолос.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар ўзаро 179 ўйинда қатнашишган. Шуларнинг 53тасида "шаҳарликлар", 74тасида эса "қизил иблислар" ғалабага эришган. 52 ўйинда томонларнинг кучи тенг келган.

"Манчестер Сити" АПЛда "Юнайтед"ни 15 бора доғда қолдирган. 10 ғалаба эса сўнгги 8 йилликда қўлга киритилган. Фақатгина "Челси" (18) АПЛда "Юнайтед"ни энг кўп бора мағлубиятга учратган жамоа ҳисобланади.

Ўтган мавсумда "Сити" икки баҳсда ҳам ғалабага эришган - 3:1, 2:0. "Сити" "Юнайтед"ни камида иккита гол урган ҳолда кетма-кет 3 бора мағлуб этган АПЛдаги илк жамоага айланиши мумкин. Бунга қадар 1978-79 йилларда "Ливерпуль" шундай ишни уддалаган.

"Юнайтед" АПЛ доирасида "шаҳарликлар" майдонида ўтган сўнгги 4 ўйинда фақатгина бир бора мағлуб бўлган. Бу ҳам ўтган мавсумда қайд этилганди.

ҲАКАМЛАР

Ҳакамлар бригадаси:

Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Чешир).

Ушбу мавсумда 13 ўйинда ишлаган ҳакам 64 бора сариқ ва 2 марта қизил карточка кўрсатган.

Қанот ҳакамлари: Гари Бесуик, Адам Нанн.

Захира ҳаками: Майк Дин.

ВАР: Майкл Оливер.

Видео-ассистент ёрдамчиси: Марк Перри.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика